17 C
Узбекистан
Четверг, 30 октября, 2025

Ҳайдовчилик тизимида янги давр: “А1” кичик миллий гувоҳномаси жорий этилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,880участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон транспорт тизимида ислоҳотлар изчил давом этмоқда. Ҳайдовчиларни тайёрлаш, уларнинг билим ва малакасини ошириш, айни пайтда фуқароларга қулайлик яратиш — бу йўналишдаги энг устувор мақсадлардан бири бўлиб қолмоқда. Шу боис, 2025-йил 25-октабрда Ҳукумат томонидан қабул қилинган “Транспорт воситаларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 676-сон қарор мамлакатда ҳайдовчилик тизимини янги босқичга олиб чиқади. Мазкур қарор билан 2026-йил 1-январдан бошлаб “А1” кичик миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси жорий этилиши белгиланди.

Бу янгилик аввало, мототранспорт воситаларини бошқариш жараёнини енгиллаштиради. Эндиликда фуқаролар ушбу тоифадаги гувоҳномани олиш учун мажбурий ўқув дастурини ўтамасдан, тўғридан-тўғри назарий ва амалий имтиҳонларни топшириш ҳуқуқига эга бўлади. Бундай ёндашув ҳар бир фуқаронинг шахсий ташаббуси ва мустақил ўрганиш қобилиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Энг муҳими, номзодлар ўз истагига кўра ҳайдовчилик курсларида онлайн ёки офлайн шаклда ўқиши ёки мустақил тайёрланиши мумкин. Яъни энди гувоҳнома олиш жараёнида фақатгина курслар билан чекланиб қолиш шарт эмас. Бу эса замонавий ахборот технологиялари даврида фуқароларга ўз вақтини тежаш, масофадан туриб тайёрланиш имконини беради.

Яна бир муҳим янгилик шуки, “А”, “Б”, “” ёки “Д” тоифасидаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган шахслар “А1” кичик тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш учун алоҳида ўқиш ёки имтиҳон топширишдан озод этилади. Бу, ўз навбатида, тажрибали ҳайдовчилар учун бюрократик тўсиқларни камайтиради.

Назарий имтиҳон жараёнида эса замонавий ёндашувлар жорий этилади — тестлар аниматсион ва электрон шаклда бўлади. Номзод 20 та саволдан камида 16 тасига тўғри жавоб берса, у имтиҳонни муваффақиятли топширган ҳисобланади ва амалий босқичга ўтади. Амалий имтиҳон натижалари асосида ҳайдовчилик гувоҳномасида “А1” тоифасини бошқариш ҳуқуқи расмий равишда қайд этилади.

Қарорга кўра, 2026-йил 1-февралдан бошлаб “А” ва “Б” тоифасидаги гувоҳномани олиш истагида бўлган номзодлар ҳам ҳайдовчиларни тайёрлаш бўйича мажбурий ўқув дастурининг назарий қисмини мустақил ўрганиш имконига эга бўладилар. Бу эса ҳайдовчилик мактаблари тизимида янгича рақобат, шаффофлик ва самарадорликни таъминлашга хизмат қилади.

Мазкур қарор нафақат техник жиҳатдан қулайлик, балки давлат бошқарувида инсон омилига эътиборнинг ошганини кўрсатади. Ўзбекистон ҳайдовчилик тизимида бюрократик тўсиқларни қисқартириш, рақамлаштириш ва фуқароларнинг масулиятини ошириш йўлидан қатъий бормоқда.

Шундай қилиб, “А1” кичик миллий гувоҳномасининг жорий этилиши транспорт тизимида ислоҳотларнинг амалий натижаси бўлиб, у фуқароларга кенг имкониятлар, ҳайдовчилик жараёнида эса янги маданият ва интизом олиб киради. Бу ислоҳот — давлат ишонч билдираётган фуқаролик масулиятининг рамзи, замонавий ҳаётга мос ёндашувнинг яққол кўринишидир.

Мирзо Улуғбек туман

ЮХКМ бошюрисконсулти

З.Муҳиддинов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон уруғлари — Svalbard Бутунжаҳон уруғ омборида!

Тошкент, 2025 йил — Ўзбекистоннинг қадимий ва маҳаллий экинларига оид уруғ намуналари Норвегияда жойлашган дунёдаги энг йирик ва хавфсиз...

Больше похожих статей

×