15.7 C
Узбекистан
Пятница, 24 октября, 2025

Ўзбекистонда мажбурий автосуғурта тизимидаги янгиликлар: 2026 йилдан нималар ўзгаради ва ҳайдовчилар учун эслатмалар

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,860участниковПодписаться
- Advertisement -

Автомобил сони ортиб борар экан, хаф хатар ҳам ортади.

Ўзбекистонда автотранспорт воситасига эгалик қилиш нафақат қулайлик, балки масъулият ҳамдир. Йилдан-йилга аҳоли фаровонлиги ошиб, бу эса йўллардаги транспорт воситалари сонининг жадал ўсишига сабаб бўлмоқда.

Статистик маълумотларга кўра, 2025 йил 1 июль ҳолатига мамлакатда жисмоний шахслар томонидан 4 миллион 612,7 мингта автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтган. Бу 2024 йилга нисбатан 441,5 мингтага кўп — яъни, бир йилда қарийб ярим миллион янги автомобиллар қўшилганини англатади (манба: Zamin.uz, 2025 йил 17 июль).

Мажбурий автосуғурта тизими ва унинг аҳамияти

Йўл ҳаракати жараёнида учинчи шахсларга етказилиши мумкин бўлган мулкий ёки жисмоний зарарни қоплаш мақсадида давлат томонидан “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш” тизими (қисқача — мажбурий автосуғурта) жорий этилган.

Бу тизим 2008 йил 21 апрелдаги Қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 26 июндаги 141-сонли қарори асосида амалга киритилган бўлиб, унинг мақсади — ЙТҲ натижасида учинчи шахсларга етказилган зарарларни қоплаш орқали фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлашдир.

Нима учун ислоҳот зарур бўлди?

Сўнгги йилларда суғурта ташкилотлари томонидан товонларнинг ўз вақтида тўланмаслиги ва зарарларни қоплаш лимитларининг етарли эмаслиги юзасидан кўплаб мурожаатлар бўлганлиги сир эмас.

2019 йилдаги 56 минг сўмлик суғурта мукофоти амалда зарарларни қоплашга етарли бўлмагани сабабли, айрим ҳудудларда суғурта компаниялари томонидан ушбу суғурта турини рақобат муҳитида кўрсатиш юзасидан қизиқиш пасайган. Юқоридаги ҳамда бошқа бир қатор омиллар сабабли,  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 июлдаги қарори билан мажбурий автосуғурта тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари белгиланди.

Тошкент шаҳар ҳудуди билан боғлиқ суғурта бозоридаги ҳолат

2023 йилда Тошкент шаҳри бўйича 865,0 мингдан ортиқ суғурта полиси расмийлаштирилиб, 80,5 млрд. сўм суғурта мукофоти йиғилган, 10,6 мингта суғурта даъвоси юзасидан мурожаатлар бўлиб, 77,9 млрд. сўм суғурта товони тўланган.

2025 йилнинг 9 ойида эса 1,54 млн. дона суғурта полиси расмийлаштирилиб, 129,5 млрд. сўм суғурта мукофоти йиғилган. Ушбу давир мобайнида 12,5 мингта суғурта мурожаатлар юзасидан 108,4 млрд. сўм миқдорида суғурта товони тўланганлиги қайд этилган.

Бундай ўсиш, аввало, аҳолининг “автопарки” кенгайиши, “қимматбаҳо” автомобиллар улушининг ортиши ва таъмирлаш нархларининг ўсиши билан боғлиқ деб қараш мумкин.

2026 йилдан янги лимитлар ва тарифлар

2026 йил 1 январдан суғурта пули 80,0 млн. сўм этиб белгиланади:

  • Мол-мулкка етказилган зарар учун — 28,0 млн. сўм;
  • Ҳаёт ёки соғлиққа етказилган зарар учун — 52,0 млн. сўм.

Бу амалдаги лимитлардан икки баробар юқори. Солиштириш учун:

2019–2025 йилларда амалда бўлган шартларга кўра суғурта пули 40,0 млн. сўмни ташкил қилган.  Шундан:

  • Мол-мулкка етказилган зарар учун —14,0 млн сум;
  • Ҳаёт ёки соғлиққа етказилган зарар учун—26,0 млн.сум.

2026 йилдан амалда бўладиган суғурта жавобгарлиги лимити 2019 йилгача амалда бўлган жавобгарлик лимитларидан 6,67 баробар юқори.

2019 йилгача амалда бўлган шартларга кўра суғурта пули 12,0 млн. сўмни ташкил қилган. Шундан:

  • Мол-мулкка етказилган зарар учун —4,2 млн сум;
  • Ҳаёт ёки соғлиққа етказилган зарар учун—7,8 млн.сум.

Шу билан, 2019 йилгача бўлган даврга нисбатан жавобгарлик лимити 6,7 баробарга ошади, суғурта мукофоти эса 1,2 баробарга  ўсганлигини кўришимиз мумкин.

Янги суғурта тарифлари асосида ҳисобланган суғурта мукофоти (01.01.2026 йилдан)

сўмда

Транспорт туриТошкент ш. Тошкент в.Бошқа ҳудудлар
Енгил 192 000,0 сўм160 000,0 сўм
Юк 336 000,0 сўм280 000,0 сўм
Автобус / микроавтобус384 000,0 сўм320 000,0 сўм
Мотоцикл / трактор / трамвай72 000,0 сўм000,0

       Ушбу суғурта турининг ривожланишининг турли босқичлари учун динамика мисоли.

Мисолимизни шартли параметлари:

  • транспорт воситаси: Ласетти русумидаги енгил автомобиль;
  • ҳайдовчи ёши — 22 ёш;
  • ҳайдовчилик стажи — 2 йил;
  • рўйхатдан ўтган ҳудуд — Тошкент шаҳри;
  • суғурта полиси:  ҳайдовчилар сони чекланган ва чекланмаган кўринишда.

минг сўмда

  Суғурта турини ислоҳ қилиш босқичлариСуғурта пуличекланган  чекланмаган  
 2019 йилгача12 000,0161,7388,0
 2019–2025 йй.40 000,056,0168,0
 01.01.2026 йилдан80 000,0192,0384,0

Келтирилган мисолимизда (жадвалдан) кўриниб турибдики, 2026 йил 1 январдан бошлаб транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш (мажбурий автосуғурта) бўйича суғурта пули  (жавобгарлиги лимити) сезиларли даражада оширилмоқда.

Суғурта пули (жавобгарлиги лимити) 2019 йилгача бўлган даврга нисбатан 6,7 баробарга ошган (12,0 млн. сўмдан 80,0 млн. сўмгача).

Бу ўзгариш фуқароларнинг мол-мулки ва ҳаёти/соғлиғи учун компенсация ҳажмини анча ошириш имконини беради.

 Шу билан бирга, суғурта мукофоти (тариф) суғурта жавобгарлигига нисбатан мўътадил ўсган — фақат 1,2 баробарга (161,7 минг сўмдан 192,0 минг сўмга).

Бу суғурталовчи ва суғурта қилдирувчи ўртасидаги манфаатлар мувозанатини сақлаган ҳолда ижтимоий адолат принципига мос равишда белгиланганини кўрсатади.

Суғурта қилдирувчиларга мазкур суғурта тури билан боғлиқ бир қатор фойдали эслатмаларни ёзишни лозим деб топдик.

Мажбурий автосуғурта бўйича муҳим ўзгаришлар ривожланиш босқичлари тўғрисидаги фикрларимиз якунида ҳайдовчилар учун мажбурий ушбу суғурта тури билан боғлиқ, кундалик суғурта билан боғлиқ жараёнларда дуч келишлари мумкин бўлган масалалрда эслатмалар бермоқчимиз.

Ушбу эслатмаларга амал қилишингиз, суғурта хизматлари истеъмолчиси сифатида манфаатларингизни ҳимоя қилади.

Ўмумий масалалр:

  • Полислар электрон кўринишда расмийлаштирилади. Телефон рақамингизни киритинг — SMS орқали полисни оласиз.
  • Барча маълумотлар Ягона ахборот тизими орқали ИИВ маълумотлар базасига интеграция қилинган.
  • “Чекланган” ва “чекланмаган” шартлардаги полислар бўйича жавобгарлик суммалари бир хил, фарқ — суғурта полисига транспорт воситасини бошқаришга киритилган ҳайдовчилар сонида.
  • Полис фақат учинчи шахсга етказилган зарарни қоплайди, ўз автомобилингиз зарари бу полиснинг жавобгарлик доирасига кирмайди.

Ижтимоий имтиёзлар:

Суғурта мукофотининг 50% миқдорида сийлов қуйидагилари шахсларга берилади:
уруш фахрийлари, меҳнат фронти қатнашчилари, ногиронлиги бўлган шахслар, пенсионерлар, Чернобиль фожиасидан жабрланганлар ва бошқалар.

Суғурта полиси бўлмаса жарима миқдори:

Мажбурий суғурта талабини бажармаслик БҲМнинг 1 бараваридан 3 баравари миқдоригача жаримага сабаб бўлади.

Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномани тузиш тартиби (Europrotocol)

Йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) юз берганда, агар ҳодиса тан жароҳатисиз ва фақат икки автомашина иштирокида бўлса, ҳайдовчилар ЙТҲ ҳақидаги хабарномани мустақил равишда тузишлари мумкин. Бу жараён қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

1-босқич. Ҳодиса вақтида — ҳайдовчилар амалга оширади

  • Тан жароҳатисиз ва икки авто иштирокидаги ЙТҲ бўлса, икки нусхада хабарнома тузилади.
  • Ҳодиса жойи, автомашиналарнинг шикастланган қисмлари фото ва видео орқали қайд этилади.
  • Ҳодиса вақти, жойи ва вазият ҳақидаги маълумотлар аниқ ёзиб қўйилади.

2-босқич. Ҳодисадан кейинги дастлабки чоралар — ҳайдовчилар ва тиббиёт органлари иштирокида

  • Ҳодисадан кейин 4 соат ичида мастлик ҳолати текширилади.
  • Агар жабрланувчи бўлса, у 3 иш куни ичида мустақил экспертизадан ўтиши мумкин.
  • Ҳайдовчилар 3 иш куни ичида хабарнома ва барча ҳужжатларни ўз суғурталовчисига тақдим этади.

3-босқич. Суғурталовчи томонидан кўриб чиқиш ва экспертиза

  • Суғурталовчи хабарнома ва ҳужжатларни қабул қилади, автомашинани кўздан кечиради.
  • Зарур ҳолларда экспертиза тайинланади.
  • Суғурталовчи 15 иш куни ичида қарор қабул қилади — товон тўлаш ёки рад этиш ҳақида.
  • Қарор қабул қилинганидан сўнг 5 иш куни ичида тўлов амалга оширилади.

 4-босқич. Ҳуқуқий ва регресс тартиблари

  • Агар ҳайдовчилар ўз вақтида ҳужжатларни тақдим этмаса ёки мастлик ҳолати текшируви ўтказилмаса, суғурталовчи тўланган товонни регресс тартибида айбдордан ундириши мумкин.
  • Агар ЙТҲда жиноят аломатлари аниқланса, ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилади.
  • Барча жараёнлар қонун ҳужжатларида белгиланган 15 иш куни ичида амалга оширилади
  • Бланкларни https://tkj.uz ёки https://eai.uz/europrotocol сайтидан юклаб олишингиз мумкин.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Мажбурий автосуғурта нафақат талаб, балки ҳимоядир. Суғурта полисини ўз вақтида расмийлаштиринг, қонун талабларига риоя қилинг ва йўлларда хавфсизликка эътиборли бўлинг!

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда 2 та Matiz тўқнашуви ортидан уч киши жароҳатланди

Тошкент шаҳрида 2 та Matiz тўқнашуви оқибатида уч киши жароҳатланди. Бу ҳақда ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди. Қайд...

Больше похожих статей

×