17.7 C
Узбекистан
Понедельник, 13 октября, 2025

ИМКОНИЯТЛАР МАКОНИ: ФАРҒОНА ВОДИЙСИ БУТУН МИНТАҚАНИНГ ЎСИШ НУҚТАСИ СИФАТИДА

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,850участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида Марказий Осиёни тинчлик маконига айлантириш ҳақида ҳақида тўхталганди. Фарғона водийсида яхши қўшничилик муҳитининг қарор топиши минтақада рўй бераётган ижобий жараёнларни акс эттиради. 2024-йил якунларига кўра, минтақавий ЯИМ 2 маротаба ортди ва 520 миллиард АҚШ долларига етди. Водийнинг Ўзбекистонга қарашли ҳудудида 13 мингдан ортиқ саноат корхонаси фаолият юритмоқда. Уларнинг 1,1 мингдан ортиғи юқори технологик сегментга тегишли.

Минтақада чегараолди савдо-саноат зоналари фаол ташкил этилмоқда. Йирик қўшма лойиҳаларни молиялаштириш учун Ўзбекистон-Қирғизистон ва Ўзбекистон-Тожикистон инвестиция фондлари ташкил этилган.

Транспорт инфратузилмасининг ривожланиши минтақа иқтисодиётида сезиларли роль ўйнамоқда, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистонни бир-бири билан боғловчи мунтазам автомобиль йўналишлари фаолият юритаяпти. 2018-йилдан Фарғона водийси орқали ўтувчи Тошкент-Бишкек-Балиқчи йўналишида темирйўл қатновлари амалга оширилаяпти. Тожикистонда Бекобод-Конибодом йўналишида темир йўл алоқасининг қайта тикланиши муҳим инфратузилмавий омил бўлди.

2025-йилнинг март ойида Хўжанд шаҳрида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон етакчилари иштирокида ўтказилган саммит мазкур мамлакатлар ўртасида ўзаро алоқаларнинг янги босқичини бошлаб берди ва иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш, транспорт алоқаси ва саноат кооперациясини ривожлантириш учун янги имкониятларни очди, Фарғона водийсида барқарорлик ва тараққиётни таъминлаш учун қулай шароит яратди.

Фарғона водийсининг қулай географик жойлашувини эътиборга олганда, қўшни мамлакатлар билан ўзаро манфаатли кооперацион иқтисодиётни, чегараолди ҳудудларида савдо-сотиқни, шунингдек, транспорт коммуникацияларини ривожлантиришга қаратилган тизимли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш зарур.

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон йўналишида темирйўл ва автомобиль йўлини, Тошкент-Андижон йўналишида пулли автомобиль магистралини барпо этиш Марказий Осиёдаги энг муҳим инфратузилмавий лойиҳалардир. Мазкур йўналишларнинг давом эттирилиши қуруқликда
Хитой-Марказий Осиё-Ғарбий Осиё иқтисодий йўлагининг ташкил этилишига кўмаклашади. Бу эса Каспий денгизи ва Форс кўрфази, шунингдек, Покистонга чиқиш имконини беради ва Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг ўзаро боғлиқ бўлган темирйўл ва автомобиль йўллари тармоғининг биргаликда ривожланиши учун кенг имкониятларни очади.

Мазкур йирик инвестицион лойиҳаларнинг амалга оширилиши чекка ҳудудларда ҳам ишчи ўринлари сонини, бир-бирига яқин кўплаб тармоқлар маҳсулоти истеъмолини, шунингдек, Фарғона водийси аҳолисининг харид қобилиятини оширган ҳолда “мультипликатив эффект”ни юзага келтиради.

М.Тўраев,
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) бош мутахассиси

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда 2 та Matiz тўқнашуви ортидан уч киши жароҳатланди

Тошкент шаҳрида 2 та Matiz тўқнашуви оқибатида уч киши жароҳатланди. Бу ҳақда ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди. Қайд...

Больше похожих статей

×