17.2 C
Узбекистан
Вторник, 16 сентября, 2025

Аҳолига ҳуқуқий ахборот тезкор етказиш жорий этилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,770участниковПодписаться
- Advertisement -

Демократик ҳуқуқий давлатни барпо қилиш йўлида асосий бош пировард мақсадлардан бири у ҳам бўлса аҳолининг ҳуқуқий онг ва маданиятини янада оширишдир.

“Ҳуқуқий ахборотни проактив шаклда етказиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–160-сон, 08.09.2025-й.) қабул қилинганлиги муҳим аҳамият касб этмоқда.

Фармонга кўра, (https://t.me/huquqiyaxborot_lotin/9900) 2026-йил 1-мартдан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларини ижрочиларга етказиш, уларнинг моҳиятини ижрочилар ва аҳолига тушунтириш ишларини “Ijro.gov.uz” идоралараро ягона электрон ижро интизоми тизими орқали назорат қилиш тартиби йўлга қўйилади.

 Бунда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари “Ijro.gov.uz” тизими ва “Рақамли маҳалла” платформаси орқали “республика-вилоят-туман-маҳалла” тамойили асосида давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига юборилади.

 Шунингдек, эндиликда ҳуқуқий тарғибот ишлари соҳага масъул бўлган давлат органлари томонидан амалга оширилади. Уларнинг бу фаолияти Адлия вазирлиги томонидан “Ijro.gov.uz” тизимида Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш картотекаси орқали назорат қилиб борилади.

 Картотекада Адлия вазирлиги томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат дахл қиладиган субъектлар тоифаси, уларга ҳуқуқий ахборотни етказиш усуллари ҳамда тарғиботни ташкил қилишга масъул давлат органлари ва ташкилотлари белгиланади.

 Бундан ташқари, интернетдаги оммабоп платформаларда ҳуқуқий ахборотни ижтимоий тармоқлар орқали етказиш қамровини ошириш мақсадида  “Адлия ТВ” саҳифаси ишга туширилади.

Фармонга кўра, қуйидагилар соҳани такомиллаштиришнинг асосий вазифалари этиб белгиланди, жумладан:

   ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни оширишда сунъий интеллектдан фойдаланиш орқали инновасион ёндашувларни жорий этиш;

     аҳолининг ҳуқуқий ахборотга бўлган ҳақиқий талаб ва эҳтиёжларини ўрганган ҳолда ҳуқуқий маълумотларни манзилли ва мақсадли етказиш.

      Фармонга кўра, Lex.uz асосида “проактив қонунчилик” тамойили билан ҳуқуқий ахборотни “ақлли тарғибот” шаклида етказишнинг қуйидаги тизими жорий этилади:

➖ Lex.uz Солиқ органларининг электрон давлат хизматлари портали ва ЙИДХП (my.gov.uz) билан интеграция қилинади;

➖ тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг розилигига асосан, soliq.uz тизимидаги шахсий кабинетига улар фаолиятига оид янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юборилади;

➖ ЙИДХП (my.gov.uz) фойдаланувчиларнинг шахсий кабинетига уларнинг розилигига асосан кундалик ҳаётда қўллаш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳаволалари юборилади.

Тизим орқали ҳужжат етказиш намунаси: масалан кимдир ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштирди, тизим шу заҳоти унга МЖТКнинг йўл ҳаракатига оид ҳуқуқбузарликлар ва бошқа йўл ҳаракатига оид энг муҳим қонунчилик ҳақидаги маълумотлар ҳаволасини my.gov.uz орқали юборади, келгусидаги ушбу соҳадаги ўзгартиришлар ҳам шу шаклда етказилади. Худди шундай, туризм билан шуғулланадиган тадбиркор ИФУТ коди орқали аниқланиб, унга туризм бўйича қонунчилик, унга кирадиган ўзгартиришлар ҳаволаси унинг розилигига асосан soliq.uz орқали юборилади.

                                                                     Миробод туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи

Дониёр Абдумаликов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Болaлaр учун янaдa хaвфсиз келaжaк ярaтишдa чегaрa билмaс ҳaмкорлик

Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатлари болалар ҳуқуқлари бўйича вакилларининг биринчи халқаро форумини қабул қилмоқда ТОСҲКЕНТ, 2025 йил 11-сентабр - Ўзбекистон Республикаси...

Больше похожих статей

×