26.1 C
Узбекистан
Понедельник, 8 сентября, 2025

Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида курсантлар қасамёд қабул қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,750участниковПодписаться
- Advertisement -


1-сентабр куни жорий йилда Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган биринчи босқич курсантларининг тантанали “Ватанга қасамёд” тадбирлари бўлиб ўтди.

Хусусан, ерта тонгдан Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетида мазкур олий ҳарбий таʼлим муассасасига янги қабул қилинган курсантлар Ватанга қасамёд қабул қилди.
Тантанали тадбирларда мудофаа вазири генерал-лейтенант Шухрат Халмухамедов, Мудофаа вазирлиги Жамоатчилик кенгаши аъзолари, ҳарбий хизматчилар, ота-оналар ва курсантлар иштирок етди. Сўзга чиққанлар курсантларни она Ватанни қўриқлаш каби шарафли касбни егаллаш йўлидаги илк қадамлари билан қутлади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Қуруқликдаги қўшинлар институтида ҳам курсантлар Ватанга қасамёд келтириш учун саф тортди.
Шу билан бирга, Ҳарбий авиация институти, Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти ҳамда Ҳарбий тиббиёт институтида ҳам “Ватанга қасамёд” тантаналари юқори савияда ўтказилди.
Институтларда ўтказилгамн маросимларда кенг жамоатчилик вакиллари юртимизда ҳарбий хизматчилар учун яратилаётган шароитлар, уларнинг ижтимоий ҳимояси йўлидаги ислоҳотлар ҳақида гапирар екан, барчанинг ўқиш ва кейинги хизматларига муваффақиятлар тилади.

Курсантлар давлатимизнинг муқаддас рамзи бўлган байроқни ўпиб, буюк аждодларнинг пок руҳлари олдида, Ватани олдидаги бурчини ҳалол бажаришга бел боғлаб, виждони, ор-номус ва шаʼнини ўртага қўйиб, Ўзбекистон Республикасига, халқига ва Президентига бир умр содиқ бўлишга, ҳар қандай машаққатли синов ва қийинчиликларда ҳам ел-юртининг юксак ишончини оқлашга яқинлари ва кенг жамоатчилик гувоҳлигида тантанали равишда онт ичди.


Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Мирзиёев қишлоқ хўжалигида қўшимча қиймат занжирини яратиш бўйича тақдимот билан танишди

4 сентябрь куни давлат раҳбари қишлоқ хўжалигида қўшилган қиймат занжирини яратиш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди. Бу ҳақда Президент...

Больше похожих статей

×