16.6 C
Узбекистан
Четверг, 18 сентября, 2025

Ўзбекистонда 22 кг.дан ортиқ гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,780участниковПодписаться
- Advertisement -

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ички ишлар ва божхона идоралари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида мамлакат бўйлаб 22 кг 585 граммдан ортиқ гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Сурхондарё вилояти, Денов тумани 1987 йилда туғилган, илгари судланган эркак йўловчи сифатида кетаётган “Cобалт” машинасида 9 кг “гашиш” моддаси билан қўлга тушди. Маълум бўлишича, ушбу модда Тожикистондан келтирилган ва сотиш учун мўлжалланган.

Фарғона вилояти. 1994 ва 1988 йилда туғилган икки фуқаро машинада 5,8 кг “гашиш” олиб кетаётганида ушланган. Улар ушбу моддани ҳар кг учун 89 млн сўмдан сотишга уринганида, уларни кутиб олмоқчи бўлган 1997 йилда туғилган бошқа шахс ҳам қўлга олинди. Жиноят ортида турган етакчи — Сўх туманида яшовчи 1987 йилда туғилган шахс ҳам ушланган.

Наманган шаҳри. Аввал судланган 1992 йилда туғилган фуқаро 3,95 кг “гашиш”ни 38 минг АҚШ долларига сотаётган пайтда, жиноий шериги билан бирга ушланди. Унинг уйидан яна 868 грамм гиёҳванд модда топилди.

Сурхондарё вилояти, Олтинсой тумани 1969 ва 1986 йилда туғилган икки эркак Тожикистондан олиб келинган 1,96 кг “опий” моддасини 200 млн сўмга сотаётган пайтда қўлга олинди.

Сирдарё вилояти. Фарғона ва Андижон вилоятларида яшовчи, илгари судланган икки фуқаро Тожикистондан олиб келинган 943 грамм “опий” моддасини сотишга уринганларида, тегишли органлар томонидан ушланди.

Тезкор тадбирлар давомида жамламада 22 кг дан зиёд гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдосига барҳам берилди.

Ҳозирда барча гумондорларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган ва эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. Тергов ишлари давом этмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда 7,5 миллион киши камбағалликдан чиқарилди

Президент Шавкат Мирзиёев Наманганда ўтаётган “Камбағалликдан фаровонлик сари” халқаро форумининг очилишида нутқ сўзлаб, камбағалликка қарши курашда Ўзбекистон босиб ўтган...

Больше похожих статей

×