16.6 C
Узбекистан
Четверг, 18 сентября, 2025

Ўзбекистон Республикасидан сархил мева-сабзавотлар экспортининг географик диверсификация трендлари

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,780участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2019 — 2024 йилларда сархил мева-сабзавотлар экспортининг географик диверсификация индексини ҳисоблаб чиқди.

Олинган натижаларга кўра, таҳлил этилаётган бутун давр мобайнида экспортнинг ўртача даражадаги географик диверсификацияси кузатилган.

Экспортнинг географик диверсификация индекси Херфиндал-Хиршман концентрация индексига (HHI) тескари бўлиб, (1-HHI) формула асосида ҳисобланган. Диверсификация даражаси қуйидаги 3 гуруҳга бўлинади:

  • юқори (0,850 -1,000);
  • ўртача (0,750-0,850);
  • паст (0-0,750).

2024-йилда Ўзбекистондан сархили сабзавот ва меваларни импорт қилувчи мамлакатлар сони 73 тага етди (2019-йилда 68 та эди).

Экспорт йўналишларининг умумий сони ҳар йили 60 дан ортиқ мамлакатни ташкил этишига қарамай, 2019 — 2024 йиллар оралиғида Ўзбекистондан сархил мева ва сабзавотларни энг кўп импорт қилувчи 5 та мамлакат улуши жуда юқори, аниқроғи 78,4 фоиздан (2019-йилда) 83,8 фоизгача (2022-йил) бўлган.

2024-йилдаги энг яхши 5 та йўналиш:

  1. Россия – 38,7 фоиз;
  2. Покистон – 13,5 фоиз;
  3. Қозоғистон – 12,6 фоиз;
  4. Хитой – 8,9 фоиз;
  5. Афғонистон – 8,0 фоиз.

Географик ҳудудлар кесимида экспорт йўналишлари таркибидаги ўзгаришлар аста-секинлик билан кечмоқда. Ўзбекистондан сархил мева-сабзавот маҳсулотлари экспортининг умумий ҳажмида МДҲ мамлакатларининг улуши 2019-йилдаги 69,4 фоиздан 2024-йилда 57,7 фоизгача пасайган бўлса-да, ҳали ҳам юқорилигича қолмоқда.

Европа Иттифоқи мамлакатларига сархил сабзавот ва мевалар экспорти улуши, аксинча, 2019-йилдаги 2,1 фоиздан 2024-йилда 2,4 фоизгача ошган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда 7,5 миллион киши камбағалликдан чиқарилди

Президент Шавкат Мирзиёев Наманганда ўтаётган “Камбағалликдан фаровонлик сари” халқаро форумининг очилишида нутқ сўзлаб, камбағалликка қарши курашда Ўзбекистон босиб ўтган...

Больше похожих статей

×