Самарқандда суд раиси автоҳалокатда вафот этди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,950участниковПодписаться
- Advertisement -

Кеча, 17 июнь куни Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман судининг раиси йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, соат 20:30 ларда Ургут тумани “Боғишамол” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-47 автомобиль йўлининг 61 километрида Камаз-53212 русумли юк автомашинаси ва Nexia 3 русумли енгил автомашина тўқнашуви оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. 

Nexia-3 автомашинасида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман судининг раиси Тимур Рустамов (1986 йилда туғилган) олган тан жароҳати оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Билдирилишича, айни пайтда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Ургут туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари  олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонликлар сартарошхона ва гўзаллик салонлари хизматлари учун 7 трлн сўмдан зиёд маблағ сарфлаган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь–июнь ойларида Ўзбекистонда сартарошхона ва гўзаллик салонлари хизматлари ҳажми 7,03 трлн сўмни...

Больше похожих статей