Йўналишсиз таксиларга аэропорт ва вокзалларда тўхташга рухсат берилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,630участниковПодписаться
- Advertisement -

Ҳ️укуматнинг янги қарори билан автотранспортда йўловчи ташиш фаолиятини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди. 

Ҳ️ужжатга кўра, юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксиларга йўловчиларни олиш ва тушириш мақсадида «Тўхташ тақиқланган» йўл белгиси амал қилиш ҳудудида, шу жумладан, аэропорт ва вокзалларга туташ ҳудудларда тўхташ ҳуқуқи берилади.

Бундан ташқари, энди улар аэропортлар, темирйўл вокзаллари, автовокзаллар, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган қурилиш моллари, деҳқон ва буюм бозорлари ҳамда савдо мажмуаларининг пулли тўхташ жойларига йўловчиларни олиш ва тушириш учун бепул кириши мумкин.

Йўналишсиз таксилар, шунингдек, йўналишли транспорт воситалари учун ажратилган махсус ҳаракатланиш йўлаги бўйлаб ҳаракатлана олади.

2025 йил 15 апрелдан 2026 йил якунигача эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрида турлари Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланадиган, ҳайдовчидан ташқари 4 тадан ортиқ ва 8 тадан кўп бўлмаган ўриндиқларга ҳамда юқори қулайликларга эга автотранспорт воситаларида ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади.

Бунда ўзини ўзи банд қилган ташувчиларга лицензия варақаси берилганлиги учун давлат божи БҲМнинг 3 баробари миқдорида ундирилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Самарқандда хориждан олиб келинган 38 кг наркотик моддалар мусодара қилинди

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ва Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида...

Больше похожих статей