Самарқандда 1 апрелдан ичимлик ва оқова сув нархлари оширилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,800участниковПодписаться
- Advertisement -

1 апрелдан Самарқанд вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари бўйича янги тарифлар жорий этилади, деб ёзмоқда Spot.

Бу бўйича халқ депутатлари вилоят кенгаши томонидан 24 мартда ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун янги нархлар тасдиқланган.

Унга кўра, бир метр куб ичимлик суви нархи қуйидагича белгиланмоқда:

  • аҳоли учун — 2800 сўм;
  • бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун — 6700 сўм.

Оқова суви хизмати учун:

  • аҳоли учун — 1900 сўм;
  • бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун — 5300 сўм.

Бунда аҳоли ҳамда бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун ичимлик ва оқова сув нархлари ҚҚСсиз ҳисобланган.

Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси, вилоят ҳокимининг ўринбосари Акмал Шукуров зиммасига юкланган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Хитойлик инвесторлар ҳисобидан Тошкентдаги дренаж тизимини яхшилаш учун 400 млн доллар ажратилади

Хитойнинг Сиан шаҳрида ўтказилган III Ўзбекистон–Хитой ҳудудлараро форуми доирасида Тошкент шаҳри учун умумий қиймати 3,5 миллиард АҚШ долларидан ортиқ...

Больше похожих статей