Сингапурлик мутахассис SIUT  талабаларига мамлакатининг равнақи омиллари бўйича дарс ўтмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Самарқанд халқаро технология университети (SIUT) талаба ёшларни ҳар томонлама баркамол, юксак фикрлаш қобилияти соҳиблари қилиб тарбиялаш йўлида яна бир муҳим қадам ташлади. Университет таркибидаги Корея технологияси ва маданияти институти (KITC)нинг “Дизайн” йўналиши талабалари учун таниқли сингапурлик кинорежиссёр, ёзувчи, муваффақиятли тадбиркор ва бизнес-тренер Ng Chenghan Josiah томонидан эксклюзив семинарлар ва маҳорат дарслари ташкил этилди.

Талабаларга муаммони ҳал этишда тизимли ва стратегик ёндашув ўргатилмоқда. Бежиз Сингапур нафақат молия ва технология маркази, балки тизимли ва стратегик ёндашувлар орқали муаммоларни ҳал этишга қодир давлат сифатида тан олинмаган-да!  

Ng Chenghan Josiah талабаларни Сингапурнинг ривожланиш модели билан таништирар экан, уларга мамлакатнинг муваффақиятга эришишида ижодий тафаккурнинг кучи ҳамда тизимли ва стратегик ёндашувларнинг ўрни ҳақида қизиқарли маълумотлар улашди.

Сингапур қисқа вақт ичида тўғри бошқарув стратегияси ва инновацион ислоҳотлар орқали глобал молия ва технология марказига айланди. Маърузаларида “Сингапур мўжизаси” ва унинг асосий меъмори – Ли Куан Ю ҳақида батафсил сўз юритди. Ли Куан Ю – стратегик фикрлаш, қатъий тартиб ва инновацион иқтисодий ислоҳотлар ёрдамида мамлакатни тубдан ўзгартирган етакчи сифатида тарихда ўчмас из қолдирган.

Маълумки, SIUT иқтидорли муҳандислар тайёрлашга бел боғлаган. Улар иш давомида омма олдида чиқиш, ўз ғояларини ишонч билан тақдим этиш қобилиятига эга бўлмоғи лозим.  Шуни инобатга олган ҳолда Ng Chenghan Josiah талабалар омма олдида чиқиш қилишда пайдо бўлиши мумкин бўлган қўрқувни енгиш, нафасни бошқариш, тана ҳолати ва ишоралардан тўғри фойдаланиш, нутқ мантиқийлигини шакллантириш усуллари бўйича амалий машғулотлар ўтказди. Унинг “қўрқув – тараққиётнинг бош душмани” деган сўзлари диққатга молик.

Мутахассис талабаларга қуйидагиларни таъкидлади: “Агар сиз ўз ғояларингизни аудиторияга етказа олмасангиз, дизайнингиз оддий бир чизмадан иборат бўлиб қолаверади. Дизайн бу – нафақат чиройли тасвир яратиш, балки фикр ва ғояларни стратегик тарзда ифодалаш санъатидир”.

Ng Chenghan Josiah SIUT  профессор-ўқитувчилари учун ҳам алоҳида маҳорат дарслари ташкил этди. У дарс жараёнини самарали ташкил этиш, ижодий усуллардан фойдаланиш ва талабалар билан интерактив мулоқотни кучайтириш бўйича қимматли тавсиялар берди.

Ушбу маҳорат дарслари қуйидаги асосий йўналишларни ўз ичига олди:

“Брендинг ва ҳикоя яратиш асослари” (The Foundations of Branding & Storytelling) – визуал ва консептуал ғояларни шакллантириш техникалари; “Таъсирчан тақдимот маҳорати” (Effective Presentation Skills) – аудиторияни жалб қилиш ва ишончли нутқ кўникмаларини ривожлантириш усуллари; “Дизайнерлик ва стратегик фикрлаш” (Strategy & Design Thinking) – ижодий ва тизимли методологиялар асосида самарали муаммоларни ҳал қилиш.

Семинар ва маҳорат дарслари март ойининг охиригача давом этади.

Самарқанд халқаро технология университетининг барча соҳалар бўйича дунёдаги етакчи мутахассисларни ўқув жараёнига жалб этаёганлиги SIUT ректори профессор Юсуф Абдуллаевнинг салоҳияти ва халқаро илмий ҳамжамиятдаги мавқеига ҳам боғлиқ эканлигини тан олиш жоиздир.  Жумладан, АҚШнинг «Resource Exchange International” (REI) ташкилоти билан ҳамкорликда халқаро миқёсда маълум ва машҳур бўлган мутахассислар таклиф этилмоқда. Улар талаблар ва профессор-ўқувчилар билан машғулотлар ўтказмоқда ва бу университет битирувчилар касбий маҳоратини янада ошириш йўлида муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Тошпўлат Раҳматуллаев,

Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз

Фото: SIUT Ахборот хизмати

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ЕХҲТ IT-кўникмалар ва рақамли маркетинг бўйича ўқитиш орқали Фарғонада хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини оширди

Фарғона вилоятининг турли ҳудудларидан келган 150 данортиқ хотин-қизлар ЕХҲТнинг Ўзбекистондагилойиҳалар координатори томонидан IT-Park Uzbekistanбилан ҳамкорликда ташкил этилган IT-кўникмалар варақамли маркетинг бўйича ўқув курсларинимуваффақиятли тамомладилар. Мазкур дастур туфайлииштирокчилар даромадларини ошириш, бизнесниривожлантириш ва онлайн тарзда масофадан турибишлаш учун зарур бўлган амалий рақамли кўникмаларниўзлаштирдилар. 2026-йил 9-июн куни бўлиб ўтган сертификатларнитопшириш маросимида иштирокчилар, тренерлар вамаҳаллий ташкилотлар вакиллари рақамли иқтисодиёткўникмаларини эгаллаш учун ўз вақти ва кучинисарфлаган аёлларнинг ютуқларини эътироф этиш учунйиғилдилар. Маросимда сўзга чиққан ЕХҲТнинг Ўзбекистондагилойиҳалар координатори, элчи Антти Карттунеништирокчиларни эришган ютуқлари билан табриклади вахотин-қизларнинг рақамли кўникмалариниривожлантиришга сармоя киритиш муҳимлигинитаъкидлади. “Бугун биз шунчаки ўқув курси якунланганини эмас, балки бундан анча каттароқ воқеани нишонлаяпмиз. Бизушбу аёлларнинг ўзлари, оилалари ва жамиятлари учуняхшироқ иқтисодий келажак барпо этиш йўлидагиқатъияти, мақсадга интилувчанлиги ва тайёрлигиниолқишлаймиз”, - деди элчи Антти Карттунен. Дастур хотин-қизларнинг, айниқса, чекка туманлар вақишлоқ жойларда истиқомат қилувчи аёлларнингиқтисодий имкониятларини кенгайтириш мақсадидаишлаб чиқилган. Ўқиш давомида иштирокчилар рақамлимаркетинг асослари, бизнесни Интернетда тарғиб қилиш, электрон тижорат воситалари ҳамда иш ва тадбиркорликфаолиятида амалий қўллаш учун зарур бўлган базавийрақамли кўникмаларни ўргандилар. Кўпгина иштирокчилар учун бу тренинг фаолиятларидаянги босқични бошлаб берди. “Дастурда иштирок этишдан олдин мен маданият ватуризм соҳасидаги лойиҳани ривожлантираётган эдим. Тренинг туфайли мен уни интернетда тарғиб қилиш, онлайн аудиторияни яхшироқ тушуниш ва янадажозибали визуал контент яратиш учун амалийвоситалардан фойдаланиш имконига эга бўлдим. Энгмуҳими - эндиликда ўз ғояларимни ҳаётга татбиқ этишучун технологиялардан ижодий ва стратегик ёндашганҳолда, ишонч билан фойдаланмоқдаман”, - дея ўзтаассуротлари билан ўртоқлашди курслар иштирокчисиДилдора Алиева. Ушбу ўқув курслари Оʻзбекистоннинг бошқа ҳудудлариниҳам қамраб олган кенг кўламли ўқитиш ташаббусинингбир қисмидир: бугунги кунга қадар 1000 га яқинхотин-қизлар базавий кўникмаларига эга бўлдилар. Аёлларнинг иқтисодий тенглигини қўллаб-қувватлашЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координаторинингасосий устувор йўналиши бўлиб қолмоқда. Рақамлисаводхонликни ошириш, тадбиркорликни ривожлантиришва замонавий технологиялардан фойдаланишимкониятини яратиш орқали ЕХҲТ хотин-қизларгарақамли технологиялар асрида зарур бўлган амалийкўникмаларни эгаллашда кўмаклашмоқда.

Больше похожих статей