2025-йилнинг февраль ойида Тошкент шаҳридаги супермаркетларда озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгариши

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,870участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2025-йилнинг февраль ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди.

Мониторинг натижалари 6 номдаги маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатди*.

Шундай қилиб, картошканинг минимал нархи 26,1 фоиз, қизил сабзиники 11,3 фоиз, лавлагиники 8,2 фоиз, тухумники 7,8 фоиз, сутники 0,9 фоиз, шакарники 0,4 фоиз пасайган. Ўтган ойда картошка нархи ошганидан кейин Покистондан картошка импорт қилинди ва бу унинг нархи пасайишига олиб келди.

8 номдаги маҳсулот бўйича минимал нархлар ошган. Айниқса, оқбош карам нархида энг катта ўсиш қайд этилди. Бу мавсумий омил билан боғлиқ.

Бодринг нархи ҳам сезиларли даражада ошган, аммо ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 30,0 фоиз арзон.

7 номдаги маҳсулотнинг энг паст нархлари ўзгаришсиз қолган. Булар — буғдой уни, гуруч, гречка, макарон, олма, банан, товуқ гўшти (филе).

*таҳлил 2025-й. 9-январь ва 6-февраль кунлари ўтказилган мониторинг маълумотлари асосида амалга оширилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Россиянинг Ил-114-300 самолёти 40 даража иссиқликдаги синовлар учун Ўзбекистонга келди

Россияда ишлаб чиқилган тажриба намунаси ҳисобланган Ил-114-300 минтақавий йўловчи самолёти юқори ҳарорат шароитида синовдан ўтказиш учун Ўзбекистонга келтирилди. Самолёт Москва...

Больше похожих статей