Чиқинди тўплаш шохобчаларига видеокузатув камералари ўрнатилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,730участниковПодписаться
- Advertisement -

“Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларида очиқликни таъминлаш ҳамда бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-149-сон, 26.09.2024 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан ҳудудларда чиқиндилар билан ишлаш даражасини ошириш ҳамда бу борада очиқликни таъминлаш, жамоатчиликнинг ролини ошириш, тадбиркорлар ва аҳоли ўртасида қайта алоқани тўлиқ йўлга қўйишни назарда тутувчи қуйидагилар амалга оширилади:

чиқиндилар билан боғлиқ хизматларни тадбиркорларга бериш юзасидан ўтказиладиган тендер жараёнини онлайн кузатиш имкониятини яратиш;

санитар тозалаш корхоналари томонидан чиқинди тўплаш шохобчаларига видеокузатув камераларини ўрнатиш ва шохобчалар фаолиятини аҳоли томонидан кузатиш имкониятини яратиш;

чиқиндиларни ташиш билан шуғулланувчи барча махсус техникаларга онлайн кузатув (GPS) тизимини ўрнатиш;

санитар тозалаш корхоналари тўғрисида тўлиқ маълумот бериш, кўрсатилаётган хизматлар сифати ва кўлами бўйича шикоятларни қабул қилиш ҳамда санитар тозалаш корхоналари билан қайта алоқа қилиш учун “Call марказ” фаолиятини йўлга қўйиш;

санитар тозалаш корхоналари хизмат кўрсатувчи ҳудудларнинг географик чегараси ҳамда аҳоли ва юридик шахсларга бириктирилган чиқиндиларни йиғиш майдончалари (контейнер) жойлашуви тўғрисида аниқ маълумотлар бериш;

абонентларнинг ҳосил бўлган чиқиндиларини олиб чиқиб кетиш графигини кўрсатиш.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Хоразм Маъмун академияси олимлари ноёб кимёвий кашфиёт қилди

Хоразм Маъмун академияси тадқиқотчилари кимё соҳасидаги муҳим ютуқ ҳақида маълум қилди. Физик-кимёвий тадқиқотлар лабораторияси олимлари муваффақиятли равишда қуйидагиларни синтез қилди:—...

Больше похожих статей