Бухорода ўқитувчиларни “Ташаббусли бюджет” учун овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори жаримага тортилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Бухоро вилоятининг Ромитан туманида ўқитувчиларни “Ташаббусли бюджет” лойиҳасига овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори 34 млн сўм жаримага тортилди. Бу ҳақда Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссия хабар берди.

Маълум қинишича, комиссия ташаббуси билан ижтимоий тармоқларда “Ташаббусли бюджет” учун айрим соҳа вакилларининг овоз йиғиш ишларига жалб қилинганлиги ҳолатлари атрофлича ўрганилди.

Давлат меҳнат инспекцияси томонидан олиб борилган ўрганиш натижалари бўйича Бухоро вилояти Ромитан тумани 18-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори томонидан мактаб ўқитувчиларини лавозим йўриқномасига кирмайдиган “Ташаббусли бюджет” лойиҳасига овоз йиғишга мажбуран жалб қилганлиги аниқланди. 

Унга нисбатан БҲМ 100 баравари — 34 млн сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.

“Миллий комиссия барча масъулларни, шунингдек, иш берувчиларни, ҳудуд раҳбарларини ходимларнинг конституциявий ҳуқуқларини таъминлашга чақиради”, дейилади хабарда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Мария Тимофеева Хорватиядаги WTA 125 турнири ярим финалига йўл олди

Ўзбекистонлик теннисчи Maria Timofeeva Хорватияда ўтаётган WTA 125 Makarska Open турнирининг ярим финалига чиқди. Чорак финал баҳсида ўзбекистонлик спортчи марокашлик...

Больше похожих статей