Сурхондарёдаги конда содир бўлган авария туфайли ҳавога олтингугурт гази тарқалди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,020участниковПодписаться
- Advertisement -

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги кеча, 1 сентябрь куни Сурхандарё вилоятидаги конда содир бўлган ҳодиса тўғрисида маълумот берди.

Унга кўра, 1 сентябрь куни соат 15:17 да Сурхандарё  вилояти Бойсун тумани «Кўлқамиш» МФЙ ҳудудида жойлашган «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конига қарашли 604-сон қудуғида бурғулаш ишлари олиб бориш вақтида технологик жараённинг бузилиши туфайли олтингугурт (водород сулфид) гази чиқиши кузатилган.

Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кон яқинида яшовчи фуқаролар хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган.

«Фуқароларни тан-жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган. Вазият тўлиқ назорат остида. Ваҳимага ўрин йўқ», дейилади вазирлик хабарида.

Қўшимча қилинишича, ҳодиса жойига тегишли ташкилотларнинг вакиллари етиб бориб, мутахассислар томонидан барча зарурий ишлар олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

СМТИ Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришнинг асосий йўналишларини белгилади

2026 йил 27–28 октябрь кунлари Брюсселда «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи: ўзгараётган дунёда ҳамкорлик трансформацияси» мавзусида Марказий Осиё ва...

Больше похожих статей