Тошкентда трансформатор буткаси атрофида ёнғин чиқди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Олмазор тумани Сағбон кўчасида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабарлар тарқалмоқда. «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. 

Маълум бўлишича, кеча, 15 август куни кечқурун Сағбон кўчасида жойлашган 278-сонли қуввати 630 кВа бўлган трансформатор буткаси атрофида аҳоли томонидан тўпланган чиқинди уюмида ёнғин келиб чиққан.

Натижада, трансформатордан чиқувчи кабель тармоғида ҳам ёнғин келиб чиқиши оқибатида 80га яқин хонадон электр қувватисиз қолган. 

«Айни пайтда келиб чиққан ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Электр энергиясидан узилган хонадонларда электр таъминоти тўлиқ тикланган. Келиб чиққан ёнғин трансформаторга зарар етказмаган», — дейилади хабарда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Маъмурий ҳуқуқ бўйича Евроосиё конгресси ташкил этилди

Қозоғистоннинг Остона шаҳрида “Маъмурий судлов ва унинг қонун устуворлигини таъминлашдаги ўрни” мавзусида халқаро форум бўлиб ўтди. Анжуманда турли давлатлар...

Больше похожих статей