Тошкентда бир кунда жами 12 та машина иштирокида ЙТҲ юз берди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида 7 та, Чилонзор туманида 5 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, кеча, 7 август куни соат 16:30 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасида 5 та автомашина – «Matiz», «Spark», «Cobalt, «Kia» ва «BYD» иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати

Шунингдек, Шайхонтоҳур тумани, Беруний кўчасида соат тахминан 16:54 ларда 7 та автомобиль – 2 та «Matiz», 1 та «Nexia-3», «Tracker», «Onix», «Chery», ва «Isuzu» иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

«Chery» ҳайдовчиси ҳаракат вақтида бир йўналишда тўхтаб турган автомашиналар билан тўқнашув содир этган.

Қайд этилишича, ҳозирда юқоридаги ҳолатлар бўйича Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Барҳаёт Мелиев Олмалиқ шаҳрига янги ҳоким этиб тайинланди

Олмалиқ шаҳрида Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев иштирок...

Больше похожих статей