Дам олиш кунлари айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,720участниковПодписаться
- Advertisement -

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб туради, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.

Фақат Фарғона водийси вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ва Тошкент вилоятининг айрим тоғли ҳудудларида бир оз ёмғир ёғиши мумкин.

3—4 август кунлари ҳаво ҳарорати асосан кундуз кунлари 34-39 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 40-42 даражагача бўлади.

Шамол 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади.

Тошкентда ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 2-7 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 8-10 метр/секундгача кучаяди.

Ҳарорат асосан кечалари 24-26 даража, кундуз кунлари 37-39 даража бўлади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Самарқанд наркохавфларга қарши кураш бўйича халқаро форумга мезбонлик қилади

20–21 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида трансмиллий наркобизнесга қарши кураш ва жамоат хавфсизлигини мустаҳкамлашга бағишланган халқаро форум бўлиб ўтади. Тадбир ташкилотчиси...

Больше похожих статей