Тошкентда яна қувур ёрилиб, кўчаларни сув босди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,960участниковПодписаться
- Advertisement -

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Учтепа туманида сув қувурлари ёрилиб кўчаларга сув тошаётгани тасвирланган фото ва видеолар тарқалди. Туман ҳокимининг уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Азиз Наимов ҳолат юзасидан маълумот берди.

Билдирилишича, Учтепа тумани Ширин чорраҳасидаги иссиқ сув қувурларида муаммо юзага келган. Унга кўра, 5- ва 9-қозонхона магистраль қувурлари босим остида текширилаётган вақтда қувурлар ёрилган.

«Ҳозирда мазкур муаммо тўла бартараф этилган», дейди манба.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 июль куни Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган катта сув ўтказгич тармоғида носозлик вужудга келгани ортидан кўчаларни сув босган эди.

Шунингдек, 16 июль куни Тошкент шаҳри «Файзиобод ГАИ» ҳудудида гидравлик синов вақтида иссиқ сув қувури ёрилиб кетганди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Шавкат Мирзиёев: мустақилликнинг асосий натижаси — ўзгарган инсон ва жамият

Ўзбекистонда мамлакат давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтмоқда. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок...

Больше похожих статей