Садир Жапаров рафиқаси билан бирга Ўзбекистонга ташриф буюрди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,020участниковПодписаться
- Advertisement -

18 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Тошкент шаҳри халқаро аэропортида уларни давлатимиз раҳбари ва рафиқаси кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилиб, фахрий қоровул саф тортди.

Ташриф дастурига мувофиқ, олий даражада музокаралар ўтказилади, уларда Ўзбекистон-Қирғизистон кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.

Саммит якунида қатор йирик қўшма лойиҳаларни ишга тушириш ва салмоқли икки томонлама ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Флоридада бизнес-джет ҳалокатга учради: тўққиз киши ҳалок бўлди

АҚШнинг Флорида штатида Learjet 60 бизнес-джети ҳалокатга учради. Авиация ҳодисаси оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди. Фожиа 1 ноябрь куни кундузи...

Больше похожих статей