«Ўзавиация» агентлиги ва Халқаро фуқаро авиацияси ўртасида стратегик ҳаракатлар режаси имзоланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,960участниковПодписаться
- Advertisement -

«Ўзавиация» агентлиги ва Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ICАO) ўртасида Ўзбекистон фуқаро авиациясида парвозлар хавфсизлигини қўллаб-қувватлаш бўйича 2024–2026 йиллар учун мўлжалланган Давлат стратегик ҳаракатлар режаси имзоланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, «Ўзавиация» агентлиги директори Тохир Назаров бошчилигидаги делегация 2024 йил 18 июнь куни Париж шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон фуқаро авиациясида парвозлар хавфсизлигини қўллаб-қувватлаш бўйича 2024-2026 йиллар учун мўлжалланган давлат стратегик ҳаракатлар режасининг амалга оширилиши бўйича Кенгашнинг биринчи йиғилишида иштирок этди.

Йиғилиш доирасида Ўзбекистон фуқаро авиациясида парвозлар хавфсизлигини қўллаб-қувватлаш бўйича 2024–2026 йиллар учун мўлжалланган Давлат стратегик ҳаракатлар режаси (COSPA) имзоланди.

Режанинг амалга оширилиши Франция авиация маъмурияти (DGCA), Франциянинг авиация ҳодисаларини текшириш ва парвозлар хавфсизлигини таҳлил қилиш Бюроси (BEA), АҚШ авиация маъмурияти (FAA), АҚШнинг транспортда хавфсизликни таъминлаш бўйича миллий кенгаши (NTSB) ҳамда ACI/ACI-Europe, AIRBUS ва Жаҳон банки билан ҳамкорликда амалга оширилишига келишиб олинди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси ICAOга аъзо давлатлар ичида COSPA дастуридан фойдаланаётган биринчи давлат ҳисобланади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон янги J-10CE қирувчи самолётларини намойиш қилди

Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон ҳаво сарҳадларини қўриқлаётган замонавий қирувчи самолётларни намойиш қилди. Маълум қилинишича, улар Хитойда ишлаб чиқарилган 4,5 авлод J-10CE...

Больше похожих статей