Янги ўқув йили учун 1-синфга қабул 20 июндан бошланади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,800участниковПодписаться
- Advertisement -

2024-2025-ўқув йили учун 1-синфга қабул 20 июндан бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Регламентга мувофиқ, 1-синфга қабул жараёнлари 2 босқичда амалга оширилади:

1-БОСҚИЧ: 20-июндан 31-июлгача микро-ҳудуд доирасида,

2-БОСҚИЧ: 1-августдан 15-августгача микро-ҳудуддан ташқарида.

1-синфга қабул жараёнлари қуйидаги туман, шаҳарларда электрон шаклда давлат хизматлари орқали амалга оширилади.

Бунда ота-оналар 20 июндан бошлаб my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топширишлари мумкин.

Давлат хизматлари кўрсатилмайдиган ҳудудларда 1-синфга қабул қилинган ўқувчилар вазирлик электрон тизими (adm.maktab.uz)га киритилади.

Маълумот учун: “Таълим тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, болалар 7 ёшга тўладиган йилда мактабга қабул қилинади. Бу йил 1-синфга 2017 йилнинг 31 декабрига қадар туғилган болалар қабул қилинади.

Электрон қабул жараёнлари юзасидан Вазирлик Cаll-марказининг 71-203-07-04 рақами ёки телеграмдаги  @mymaktab_uz расмий канали орқали қўшимча маълумот олиш мумкин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Shavkat Mirziyoyev мамлакат фуқаролари, мусулмон уммати ва бутун халқни муқаддас Қурбон ҳайити байрами билан табриклади. Давлат раҳбари...

Больше похожих статей