Электромобилни хонадонда қувватлашни рағбатлантирадиган тунги тариф жорий қилинади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,800участниковПодписаться
- Advertisement -

Юртимизда электромобиллар сони охирги уч йилда 10 карра ошиб, 35 мингтага етди. Бу ҳақида Президент раислигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

Жиззахда электромобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда.

Шу муносабат билан электр тизимини ривожлантиришда янги зарядлаш қувватларини ҳисобга олиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Эндиликда электромобилни хонадонда қувватлашни рағбатлантирадиган тунги тариф жорий қилинади. Қувватлаш ускунасига ҳисоблагич ўрнатган аҳолига тунги вақтда қувватлаганлик учун арзон тариф қўлланади.

Шунингдек, кўчалар, кўп қаватли уйлар атрофида 22 киловаттгача, хонадонда 7 киловаттгача зарядлаш станцияси ўрнатиш мумкин бўлади. Давлат ташкилотлари, савдо маркази, меҳмонхона ва дам олиш масканлари автотураргоҳида қувватлаш станцияси ўрнатилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Shavkat Mirziyoyev мамлакат фуқаролари, мусулмон уммати ва бутун халқни муқаддас Қурбон ҳайити байрами билан табриклади. Давлат раҳбари...

Больше похожих статей