2023-йилда аукцион савдоларига қўйилган бўш ер майдонлари 2022-йилдагига нисбатан 1,5 баравар ортган

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2022-2023 йилларда Ер участкалари ва унга бўлган ҳуқуқларни электрон онлайн-аукцион орқали сотиш динамикасини таҳлил қилди.

Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш мақсадида электрон онлайн-аукцион орқали ер участкаларини сотишдан тушган маблағлар 2022-йилда 989,3 млрд. сўм (бошланғич нархига нисбатан 1,55 баробар – 636,9 млрд. сўм)ни 2023-йилда 1223,3 млрд. сўм (бошланғич нархига нисбатан 1,56 баравар – 782,2 млрд. сўм) ни ташкил этди.

Ерга бўлган ҳуқуқ тури бўйича савдога чиқарилган ерлар тақсимоти таҳлил қилинганда, 2022-йилда аукцион савдоларига чиқарилган лотларнинг 65,8 фоизи ижара, 34,2 фоизи мулк ҳуқуқи асосида, 2023-йилда эса 57,7 фоизи ижара ва 42,3 фоизи мулк ҳуқуқи асосида савдога чиқарилганини кўриш мумкин.

2022-2023 йилларда электрон онлайн аукцион савдоларига мулк ва ижара ҳуқуқи асосида тадбиркорлар ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун чиқарилган ер участкаларининг таҳлили қуйидагиларни акс эттирмоқда:

  • 2023-йилда аукцион савдоларига қўйилган бўш ер майдонлари 2022-йилдагига нисбатан 1,5 баравар ортган;
  • Ерларнинг аукционга кўпроқ чиқарилиши 1 га ернинг нархи ўртача 0,8 пунктга ёки 50,1 млн. сўмга тушишига олиб келди.

Ердан фойдаланиш ҳуқуқи бўйича:

  • мулк ҳуқуқи асосида сотилган ер майдонлари 2023-йилда 2022-йилдагига нисбатан 3,7 баравар (76 гектардан 282,5 гектарга), лотлар сони 1,55 баравар, 1 га ернинг нархи эса ўртача 40,5 фоизга ортган;
  • ижара ҳуқуқи асосида сотилган ер майдонлари ҳажми 2023-йилда 2022-йилдагига нисбатан 1,9 баравар (826,7 гектардан 1 603,7 гектарга) ортган. Бу позиция бўйича ўртача 1 га ернинг нархи 2,5 баравар ёки 500 mln.soъмга ошган.

Ижтимоий инфратузулма ҳамда муҳандислик коммуникация объектлари мавжуд бўлган ҳудудларда намунавий лойиҳалар асосида мастер режани ишлаб чиқиш шарти билан якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида аукционга чиқариш ҳамда ваколатли ташкилотлар томонидан ҳудудларнинг иқтисодий ривожланиш дастурлари, тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари ҳамда урбанизация жараёнини (ўсиш нуқталари) чуқур таҳлил қилган ҳолда, инфратузилма мавжуд бўлган ерларни аукционга чиқариш таклиф этилди.

«Ўзбекистон – 2030» стратегияси доирасида ҳудудларда шаҳарсозлик лойиҳалари асосида зарур инфратузилмаси мавжуд ва аҳоли гавжум бўлган кўчалардаги 233 мингта бўш ер майдонларини аукцион савдоларига чиқариш натижасида ҳудудларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини ривожлантириш орқали хизмат кўрсатиш ҳажмини 3 баравар ошириш мумкин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ЕХҲТ IT-кўникмалар ва рақамли маркетинг бўйича ўқитиш орқали Фарғонада хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини оширди

Фарғона вилоятининг турли ҳудудларидан келган 150 данортиқ хотин-қизлар ЕХҲТнинг Ўзбекистондагилойиҳалар координатори томонидан IT-Park Uzbekistanбилан ҳамкорликда ташкил этилган IT-кўникмалар варақамли маркетинг бўйича ўқув курсларинимуваффақиятли тамомладилар. Мазкур дастур туфайлииштирокчилар даромадларини ошириш, бизнесниривожлантириш ва онлайн тарзда масофадан турибишлаш учун зарур бўлган амалий рақамли кўникмаларниўзлаштирдилар. 2026-йил 9-июн куни бўлиб ўтган сертификатларнитопшириш маросимида иштирокчилар, тренерлар вамаҳаллий ташкилотлар вакиллари рақамли иқтисодиёткўникмаларини эгаллаш учун ўз вақти ва кучинисарфлаган аёлларнинг ютуқларини эътироф этиш учунйиғилдилар. Маросимда сўзга чиққан ЕХҲТнинг Ўзбекистондагилойиҳалар координатори, элчи Антти Карттунеништирокчиларни эришган ютуқлари билан табриклади вахотин-қизларнинг рақамли кўникмалариниривожлантиришга сармоя киритиш муҳимлигинитаъкидлади. “Бугун биз шунчаки ўқув курси якунланганини эмас, балки бундан анча каттароқ воқеани нишонлаяпмиз. Бизушбу аёлларнинг ўзлари, оилалари ва жамиятлари учуняхшироқ иқтисодий келажак барпо этиш йўлидагиқатъияти, мақсадга интилувчанлиги ва тайёрлигиниолқишлаймиз”, - деди элчи Антти Карттунен. Дастур хотин-қизларнинг, айниқса, чекка туманлар вақишлоқ жойларда истиқомат қилувчи аёлларнингиқтисодий имкониятларини кенгайтириш мақсадидаишлаб чиқилган. Ўқиш давомида иштирокчилар рақамлимаркетинг асослари, бизнесни Интернетда тарғиб қилиш, электрон тижорат воситалари ҳамда иш ва тадбиркорликфаолиятида амалий қўллаш учун зарур бўлган базавийрақамли кўникмаларни ўргандилар. Кўпгина иштирокчилар учун бу тренинг фаолиятларидаянги босқични бошлаб берди. “Дастурда иштирок этишдан олдин мен маданият ватуризм соҳасидаги лойиҳани ривожлантираётган эдим. Тренинг туфайли мен уни интернетда тарғиб қилиш, онлайн аудиторияни яхшироқ тушуниш ва янадажозибали визуал контент яратиш учун амалийвоситалардан фойдаланиш имконига эга бўлдим. Энгмуҳими - эндиликда ўз ғояларимни ҳаётга татбиқ этишучун технологиялардан ижодий ва стратегик ёндашганҳолда, ишонч билан фойдаланмоқдаман”, - дея ўзтаассуротлари билан ўртоқлашди курслар иштирокчисиДилдора Алиева. Ушбу ўқув курслари Оʻзбекистоннинг бошқа ҳудудлариниҳам қамраб олган кенг кўламли ўқитиш ташаббусинингбир қисмидир: бугунги кунга қадар 1000 га яқинхотин-қизлар базавий кўникмаларига эга бўлдилар. Аёлларнинг иқтисодий тенглигини қўллаб-қувватлашЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координаторинингасосий устувор йўналиши бўлиб қолмоқда. Рақамлисаводхонликни ошириш, тадбиркорликни ривожлантиришва замонавий технологиялардан фойдаланишимкониятини яратиш орқали ЕХҲТ хотин-қизларгарақамли технологиялар асрида зарур бўлган амалийкўникмаларни эгаллашда кўмаклашмоқда.

Больше похожих статей