Энди мактаблар ва пиёдалар ўтиш жойларига ҳам камералар ўрнатилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,720участниковПодписаться
- Advertisement -

2024 йил 1 июлдан бошлаб йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида, камида 4 тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида, йўл-транспорт ҳодисалари ўчоқларида, темир йўл кесишмаларида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатилади.

Бу ишлар Ички ишлар вазирлигининг “Хавфсиз шаҳар” тизимларини ривожлантириш маркази томонидан “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” республика жамғармаси маблағлари ҳисобидан босқичма-босқич ўрнатилади.

Бунда махсус автоматлаштирилган фото ва видео кайд этиш дастурий-техник воситалари Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан белгиланадиган жойларга ўрнатилади.

Шунингдек, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатиладиган жойлар ЙҲХХ томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилишлари ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларининг таҳлилидан келиб чиқиб белгиланади.

Йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатилаётганда, Йўл ҳаракати қоидаларида белгиланган тегишли йўл белгилари ўрнатилиши ҳамда ётиқ чизиқлар чизилиши, ўрнатилган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари қоидабузарликларни соат 07:00 дан 19:00 гача қайд этиши лозим.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда хорижда ишга жойлаштиришни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди

Ўзбекистонда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги департамент билан ҳамкорликда фуқароларга хорижда ишга жойлаштиришни ваъда қилган икки нафар...

Больше похожих статей