Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида божхона ишлари бўйича ўзаро кўмаклашишга оид битим тасдиқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,940участниковПодписаться
- Advertisement -

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-27-сон, 17.01.2024 й.) қабул қилинди, дея хабар бермоқда Адлия вазирлиги.

Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Корея Республикаси Ҳукуматлари ўртасида Божхона ишларида ўзаро кўмаклашиш тўғрисидаги Битимга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги баённома тасдиқланди.

Мазкур баённома 2023 йил 22 сентябрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жавохир Синдаров Sinquefield Cup 2026 мусобақасида 3 ўринни эгаллади

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавохир Синдаров АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида ўтказилган Sinquefield Cup 2026 халқаро турнирида учинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Ўзбекистон...

Больше похожих статей