Қалин туман Ўзбекистондаги бир нечта аэропорт фаолиятини чеклаб қўйди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,830участниковПодписаться
- Advertisement -

Қалин туман туфайли кўришнинг ёмонлашиши Фарғона, Наманган ва Самарқанд аэропортларида рейсларнинг қўниши ва жўнаб кетишини чеклаб қўйди.

Иркутск – Фарғона йўналиши бўйича SBI-6323 рейсини амалга ошираётган S7 Airlines самолёти белгиланган аэропортдаги ноқулай об-ҳаво шароити (туман, кўриш масофаси 50 м) туфайли маҳаллий вақт билан соат 23:27 да Наманган аэропортидаги муқобил аэродромга қўнди. Авиакомпания қарорига кўра, 177 нафар йўловчи Фарғонага ер усти транспорти орқали етказилади.

Бироқ соат 00:10 дан бошлаб Наманган аэропортини ҳам қуюқ туман қоплаган – кўриш масофаси 600 м. гача пасайган. Самолётларни қабул қилишга вақтинчалик чекловлар жорий этилди. Самарқанд халқаро аэропортида ҳам қалин туман – кўриш масофаси 50 м. бўлгани учун самолётларни қабул қилиш вақтинча чекланган.

Агар ноқулай об-ҳаво шароити сақланиб қолса, рейслар республиканинг бошқа яқин аэропортларига йўналтирилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Андижонда Туркий дунёнинг маданият пойтахти тадбирларига старт берилди

Андижон шаҳрида “Андижон – 2026 йилда Туркий дунёнинг маданият пойтахти” халқаро маданий тадбирларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Мазкур...

Больше похожих статей