Ўзбекистон ТИВ Ғазо секторидаги касалхонасига уюштирилган ҳужумини кескин қоралади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,720участниковПодписаться
- Advertisement -

Исроил Ғазо секторидаги шифохонага ракета зарбасини бергани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий баёнот берди.

«Ғазо секторидаги «Ал-Аҳли» касалхонасига уюштирилган ҳаво ҳужуми оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик. Бу даҳшатли зўравонлик ҳаракатини кескин қоралаймиз ва буни халқаро гуманитар ҳуқуқнинг қўпол бузилиши деб ҳисоблаймиз» — дейилади баёнотда.

Ўзбекистон ТИВ Вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган ҳолда, можаро томонларини зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга ҳамда ўт очишдан тийилишга чақирди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Сирдарё вилоятида тақиқланган модда сақланган «озиш учун қаҳва» олиб киришга уриниш бартараф этилди

18 апрел куни Сирдарё вилоятидаги «Малик» божхона постида хавфли таркибга эга маҳсулотларни ноқонуний олиб киришга уриниш аниқланди. Божхона органлари маълумотига...

Больше похожих статей