Сурхондарёда ҳужжатларда бўш деб кўрсатилган юк машинасидан салкам 70 кг. гиёҳвандлик воситалари топилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,710участниковПодписаться
- Advertisement -

Давлат божхона қўмитаси хабарига кўра, “Сариосиё” чегара божхона постида республикамизга кириб келган юк автотранспорт воситаси инспекцион кўрик мажмуаси орқали кўздан кечирилганда ҳужжатларда кўрсатилгани каби “бўш” эмаслиги аниқланган.

Божхона ходимлари ва Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда автотранспорт воситаси чуқурлаштирилган божхона кўригидан ўтказилганида, унинг кабинасидаги кўз илғамас бўшлиқларга 66 та ўрамлар яширилгани фош бўлган.

Мазкур ўрамлар очиб кўрилганда эса, уларнинг 30 тасида 31,9 кг. оғирликда “героин”, 36 тасида эса 37,3 кг. оғирликдаги “гашиш” гиёҳвандлик воситаси жойлангани маълум бўлган.

Шундай қилиб, мазкур ҳолатда жами ушланиб қолинган гиёҳвандлик воситаларининг оғирлиги ўрами билан ҳисоблаганда 69,2 кг.ни ташкил қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Орипов ва Мишустин Москвадаги комиссия йиғилишида Ўзбекистон ва Россиянинг асосий лойиҳаларини муҳокама қилади

2026 йил 13 апрель куни Москва шаҳрида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Орипов ва Россия Ҳукумати Раиси Михаил Мишустин иштирокида...

Больше похожих статей