Леонид Якубович Тошкентда халқаро мушакбозлик фестивалини режалаштирди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,640участниковПодписаться
- Advertisement -

4-8 сентябрь кунлари Тошкентга ташрифи доирасида россиялик телеюлдуз 2024 йил баҳорида Ўзбекистон пойтахтида ўтказилиши режалаштирилган Халқаро феерверк фестивалини лойиҳасини вазирлик ва идоралар ҳамда шаҳар жамоатчилиги вакилларига тақдим этади.

Пиротехника фестивали Наврўз байрами нишонланадиган кунларда ўтказилиши ва Ўзбекистондаги пиротехника шоулари тарихидаги энг йирик тадбир бўлиши кутилмоқда. Фестивалда иштирок этиш учун турли мамлакатлардан шу соҳада фаолият юритадиган мутахассислар жамоалари таклиф этилган.

Шунингдек, ташриф дастуридан Москванинг “Янги театр” труппасининг “Басира” номли спектакли билан Тошкентга бўлажак гастроль тақдимоти ҳам ўрин олган. Ушбу театрлаштирилган спектаклда Леонид Аркадьевич бош ролни ижро этади , шунингдек, у тажрибали ва истеъдодли драматург сифатида ҳам ўз фаолиятини намойиш этади.

Тадбирлар ташкилотчилариЎзбекистонда оммавий тадбирлар ўтказиш билан шуғулланувчи PARAGON SHOW компанияси ҳамда кўплаб инновацион ва ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни ривожлантиришга ҳисса қўшаётган таниқли тадбиркор, Словакиянинг Ўзбекистондаги Фахрли элчиси Василий Юрьевич Шимкодир.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Кадастр ҳужжатини энди онлайн расмийлаштириш мумкун

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 104-сон қарорига мувофиқ, кўчмас мулк соҳасида муҳим янгилик амалга ошириляпти —...

Больше похожих статей