Халқаро давра суҳбатида «Ўзбекистон – 2030» стратегияси лойиҳаси муҳокама қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,940участниковПодписаться
- Advertisement -
«Тараққиёт стратегияси» маркази, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги ва БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида «Барқарор ривожланиш мақсадлари контекстида «Ўзбекистон – 2030» стратегияси лойиҳасини муҳокама қилиш бўйича қўшма маслаҳатлашувлар» мавзусида халқаро давра суҳбати ташкил этилди.

Унда Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, хорижий дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар, вазирлик, идоралар масъуллари, «Тараққиёт стратегияси» маркази экспертлари, ННТ ҳамда ОАВ вакиллари қатнашди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини халқаро экспертизадан ўтказиш, яъни хорижий экспертларнинг фикр-мулоҳазалари ва тавсияларини жамлаш, таҳлил қилиш ва шу орқали мазкур стратегияни янада такомиллаштиришдан иборат.

–Ўзбекистонда қабул қилинаётган муҳим стратегик ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда маҳаллий жамоатчилик, шунингдек, хорижий экспертлар фикр-мулоҳазаларини ўрганиш ҳам муҳим ҳисобланади, – деди «Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори Элдор Туляков. –  Мамлакатимизда ўтган даврда давлат бошқарувидаги шаффофлик таъминланиши натижасида жамоатчилик фикрларини эркин билдиришига очиқ майдон яратиб берилди.  Манба: UzA нашри.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ ва ТДЮУ ўртасида меморандум имзоланди

21 август куни пойтахтдаги Инсон ҳуқуқлари уйида Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази ва Тошкент давлат юридик университети...

Больше похожих статей