Тожикистон Афғонистон билан чегарадаги постлари сонини 100 тадан оширди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,950участниковПодписаться
- Advertisement -

Афғонистонда “Толибон” ҳокимият тепасига келгач, Тожикистон чегара назоратини кучайтирди ва постлар сонини 100 дан оширди. Бу ҳақда Daryo.uz хабар берди.

Маълум қилинишича, Тожикистоннинг “Толибон” ҳукуматини тан олиш масаласидаги позицияси ўзгармаган ва барқарор. 2021 йил августида “Толибон” ҳокимиятни эгаллагач, Тожикистон ҳукумати чегарадош ҳудудларида хавф кучаяётганидан хавотир билдириб, кўплаб террорчилик гуруҳлари қўшни давлат ҳудудида тўпланганини айтди.

Тожикистон расмийлари аввалроқ бир нечта янги чегара постлари қурилиши ва уларни Афғонистон билан чегарага ўтказиш ҳақида хабар берганди.

“Бу давлат билан қўшнилигимизни ҳисобга олиб, биз иқтисодий ҳамкорликни тўхтатмаймиз. Чунки Афғонистон халқининг Тожикистон томонидан қўллаб-қувватланиши, аввало, иқтисодий ҳамкорликни кучайтиришга боғлиқ.

Тожикистон ўзининг барча транспорт йўлакларини қўшни давлатлар ва бу давлатга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиши мумкин бўлган халқаро ташкилотлар ихтиёрига берди. Аммо сиёсий муносабатга келсак, Тожикистоннинг ‘Толибон’га нисбатан позицияси ўзгармаган ва барқарор”, — деди Тожикистон президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар маркази директори Хайриддин Усмонзода.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қозоғистондаги ЙТҲда Ўзбекистоннинг 3 нафар фуқароси ҳалок бўлди

22 август куни Қозоғистоннинг Қизилўрда вилоятида Nexia-2 ва KamAZ юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳодиса тахминан соат 06:47...

Больше похожих статей