Миср ҳаддан ташқари иссиқ ҳарорат туфайли электр энергияси юкламасини камайтирди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,730участниковПодписаться
- Advertisement -

Миср Бош вазири Мадбули: мамлакат кучли иссиқ ҳарорат шароитида электр энергияси юкламасини камайтирди

Миср ҳаддан ташқари иссиқ ҳарорат ва истеъмолнинг ортиши туфайли электр энергияси юкламасини камайтирди, деди Миср Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида Бош вазир Мустафо Мадбули.

Миср Бош вазирининг қайд этишича, юкламанинг қисқариши вақтинчалик ҳолат бўлиб, бу жараён тармоқ нормал босимга қайтгунга қадар давом этади.

Мадбулининг қўшимча қилишича, электр юкламасининг камайиши икки кун аввал бошланган ва навбатма-навбат келаси ҳафта ўрталаригача давом этади.

Сўнгги кунларда Мисрнинг бир қатор вилоятлари ва Катта Қоҳира агломерациясининг электр таъминотида узилишлар кузатилди. Мисрда кучли жазирама бор, мамлакат пойтахтида кун давомида ҳарорат баъзан 40 даражадан ошади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Зироат Мирзиёева Ўзбекистонда энг яхши эко-мактабларни Хивада тақдирлади

Хива шаҳрида Eco-schools Uzbekistan лойиҳасининг асосий рамзларидан бири бўлган “Яшил байроқ”ни кўтариш маросими бўлиб ўтди. Дастурнинг миллий оператори —...

Больше похожих статей