ЖССТ айрим вирусли касалликлар авж олишидан огоҳлантирмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,950участниковПодписаться
- Advertisement -

Мутахассислар Тинч океани марказидаги катта массага эга сув ҳарорати билан боғлиқ Эль-Ниньо ҳодисаси дунё иқлимининг “мотори” эканини таъкидлайди.

Чунки бу феномен Тинч океани сирт ҳароратининг 3 °C дан кўпроқ ошишини англатиб, кучли қурғоқчилик, сув тошқинлари, ёғингарчилик ва аномал иссиқликка сабаб бўлади.

Шу боис Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2023-2024 йилларда вирусли тропик касалликлар авж олишини прогноз қилиш асносида аллақачон бу хавфга тайёргарликни бошлаб юборган.

ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесуснинг сўзларига кўра, денге ва чикунгунья иситмалари ҳамда Зика вируси билан касалланиш ҳолатлари кўпайиши кутилмоқда. Бу хасталикларнинг барчаси одамларга чивинлар чақиши орқали юқиши кузатилади.

“Сўнгги ўн йилликда дунё бўйлаб денге иситмасига чалиниш ҳолатлари кескин ошди, — дейди Т. Гебрейесус. — Айниқса Шимолий ва Жанубий Америкада ўтган йили 2,8 миллион ҳолат қайд этилган ва беморлардан 1280 нафари ҳаётдан кўз юмган”.

ЖССТ таҳлилида келтирилишича, 2016 йили Эль-Ниньо билан боғлиқ табиий офатлар 30 та мамлакатда 60 миллионга яқин инсонга зиён етказган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонликлар сартарошхона ва гўзаллик салонлари хизматлари учун 7 трлн сўмдан зиёд маблағ сарфлаган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь–июнь ойларида Ўзбекистонда сартарошхона ва гўзаллик салонлари хизматлари ҳажми 7,03 трлн сўмни...

Больше похожих статей