Нотўғри танланган пойабзал айрим касалликларни келтириб чиқариши мумкин

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,720участниковПодписаться
- Advertisement -

Пойабзал харид қилишда кўпчилик уни кундалик эҳтиёжимиз учун зарур восита  эканлигига етарлича аҳамият қаратмайди. Оқибатда жимжимадор ва жозибадор оёқ кийим ишқибозлари орасида травматологик ва ортопедик касалликлар авж олиши кузатиляпти.

Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мурод Ирисметов нотўғри танланган пойабзаллар қандай касалликларга сабаб бўлишини сўзлаб берди. 

Мутахассиснинг сўзларига кўра, пойабзал танлаш — нозик ва ўта масъулиятли жараён. Чунки оёқлар танамизнинг энг муҳим аъзоларидан. Уларнинг ҳаддан зиёд зўриқиши, жароҳатланиши, лат ейиши ва деформацияси турли оғир асоратларни келтириб чиқариши мумкин.

“Янада аниқроқ айтсак, инсон оёқлари мураккаб анатомик тузилишга эга. Унинг бир панжаси 26 та суяк ва кўплаб бўғимлардан таркиб топган. Нотўғри танланган пойабзал ана шу суяк ва бўғимлар фаолиятига салбий таъсир кўрсатиб, бора-бора уларнинг деформацияланишига олиб келади”, — дейди Ирисметов.

Маълумотларга кўра, ҳозирги кунда Ер юзида яшовчи катта ёшли аҳолининг 80 фоизгача қисми оёқлар саломатлиги билан боғлиқ турли муаммолардан азият чекиб келади. Бу юқорида саналган омил билан ҳам чамбарчас боғлиқ.

Ирисметовнинг таъкидлашича, пошнасиз, яъни текис тагликли оёқ кийимлардан узоқ вақт фойдаланиш ярамайди. Бу яссиоёқлик, плантар фасциитни келтириб чиқариши мумкин.

Баланд пошнали пойабзал ҳам мақбул танлов эмас. Уни кийгач, тана вазни оёқ юзасига нотекис тақсимланади. Оқибатда оғирлик маркази олдинга силжиб, бундай юк учун мўлжалланмаган метатарсал суяклар ва ўша қисмдаги бўғимлар зарарланади. Бу ҳолат майда ёриқлар пайдо бўлиши, бўғимлар яллиғланиши ҳамда нерв томирларининг сиқилишига олиб келади. Бундан ташқари, яссиоёқлик ва бармоқлар деформацияси шаклланади.

Тор пойабзал кийиш ҳам саломатлик учун зиён. Оёқларда қон айланиши бузилади. Тирноқлар ингичка ва мўрт бўлиб тери ичига ўсади. Бу эса замбуруғли касалликлар учун қулай “нишон”. Қолаверса, қон яхши айланмаслиги ҳисобига шиш ва кўкариш, тромбофлебит ҳамда варикоз томирлари кенгайиши юзага келади.

Сунъий чарм ва матодан ишланган оёқ кийимлар эса намлик ва иссиқлик алмашинувини издан чиқариб, аллергик реакцияларни пайдо қилиши эҳтимоли катта.

Қаттиқ тагликка эга пойабзаллар амортизация хусусиятига эга эмас. Оқибатда умуртқа поғонаси зўриқиб, интервертебрал дискларнинг патологияси, радикулит касаллиги ривожланиши хавфи ошади. 

Юпқа тагликли пойабзаллардан узоқ муддат фойдаланиш ҳам оёқлар яссилиги, товонлар ёрилиши, бел чурраси ва артрозга олиб келиши мумкин”, — дея хулоса қилди мутахассис.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда автомобил савдоси жадаллашди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлармарказининг март ойи таҳлилига кўра, енгилавтомобиллар сегментида фаоллик ошган. Тошкент, 21 март 2026 й. Март ойиякунларига кўра, бирламчи ва иккиламчибозорларда жами 78 мингдан ортиқ енгилавтомобил сотилган. Бу ўтган ойга нисбатан 19 фоизга кўп. Йиллик ҳисобда эса савдо ҳажми 20,6 фоизга ошган. Ҳудудлар кесимида Ҳудудлар кесимида қаралганда, республика ҳудудларининг аксариятида фаоллик ошган. Фақатучта ҳудудда - Жиззах, Андижон ва Самарқандвилоятларида пасайиш кузатилган. Энг юқори ўсиш Сурхондарё вилоятида қайдэтилган бўлиб, бу ерда савдо ҳажми 51,4 фоизгаошган. Шунингдек, Тошкент вилоятида ҳам юқориўсиш кузатилиб, 46 фоизни ташкил этган. Сирдарёва Навоий вилоятларида ҳам сезиларли ўсиш қайдэтилган, уларда савдо ҳажми мос равишда 34,5 фоиз ва 27,5 фоизга ошган. Тошкент шаҳрида бир ой ичида автомобилбозорида фаоллик 60,5 фоизга ошган.  Бирламчи автомобил бозоридаги ҳолат Март ойида янги енгил автомобиллар савдосиқарийб 31 мингтани ташкил этиб, ўтган ойганисбатан 13 фоиздан ортиққа ошган. Йилликҳисобда ўсиш 37 фоизни ташкил этган. Маҳаллий ишлаб чиқарилган янги енгилавтомобиллар сегментида савдо ҳажми 25 мингтагаетган. Бу бир ойда 3,8 фоизга, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан эса 26,5 фоизга ўсган. Хорижда ишлаб чиқарилган янги автомобилларсегментида эса ўсиш янада жадал бўлган. Март ойиякунларига кўра, савдо ҳажми ўтган ойга нисбатанқарийб 2 бараварга ошиб, 5,7 мингтага яқинниташкил этган. Йиллик ҳисобда ҳам бу сегментдафаоллик 2 баравардан ортиққа ўсган. Иккиламчи автомобил бозоридаги ҳолат Март ойида иккиламчи бозордаги енгилавтомобиллар савдоси 47,5 мингтани ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 23 фоизга ошган. Йилликҳисобда ўсиш 12 фоизни ташкил этган. Электромобиллар бозоридаги ҳолат Март ойида бирламчи ва иккиламчи бозорлардаэлектромобиллар савдоси 5,5 мингтани ташкилэтиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24 фоизгаошган. Республика бўйича 8 та ҳудудда ўсишкузатилган бўлса, 4 та вилоятда пасайиш қайдэтилган. Энг юқори ўсиш Хоразм вилоятида кузатилиб, бу ерда савдо 5 бараварга ошган. Шунингдек, Навоий вилоятида 3,6 баравар, Жиззах вилоятида2,9 баравар ва Фарғона вилоятида 2,2 баравар ўсишқайд этилган. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Больше похожих статей