29.5 C
Узбекистан
Суббота, 20 сентября, 2025

Астрахань навбатдаги йирик форумга мезбонлик қилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,780участниковПодписаться
- Advertisement -

29-31 май кунлари Россиянинг Астрахань шаҳрида Каспий илмий-таълим конгресси доирасида “Каспий-2023: барқарор ривожланиш йўллари” мавзусида илмий тадбир бўлиб ўтади деб хабар бермоқда Uz.A. Мазкур йирик учрашув Астрахань вилояти ҳукумати, Астрахань давлат университети, «Россия– имкониятлар мамлакати» автоном нотижорат ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Асосий тадбирлар В.Н.Татишев номидаги Астрахань давлат университетида бўлиб ўтади. Бу  йил учинчи маротаба ўтказилаётган ушбу форумда  Россиянинг Каспий денгизидаги  мавқеини мустаҳкамлаш, Каспийбўйи мамлакатларининг фан ва технологиялар, таълим, маданият соҳаларидаги ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади. 

Астрахань давлат университетининг Ахборот сиёсати ва алоқалар бўлими тақдим этган маълумотларга кўра, уч кунлик тадбир доирасида муҳокамалар, этнографик олимпиада, “Ваколатлар марказлари” лойиҳаси экспертлари кенгашининг йиғилиши, вилоятнинг транспорт логистика соҳасидаги олий ўқув юртлари консорциуми мажлиси ўтказилиши режалаштирилган. Форумнинг биринчи иш куни тўлиқ ёшлар сиёсати масалаларига бағишланади. 

Астрахань давлат университети ректори Константин Маркеловнинг сўзларига кўра, Каспийбўйи мамлакатлари ўртасида илмий, маърифий иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш унинг минтақавий ва глобал  миқёсдаги барқарорлигини оширишга ёрдам беради. 

“Турли соҳа вакиллари ўртасидаги амалий мулоқот, янги ижтимоий, иқтисодий, технологик таҳдидлар ва халқаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолатини ҳисобга олган ҳолда, Каспийбўйи минтақасини барқарор ривожлантиришнинг  долзарб муаммоларини ҳал этиш учун умумий ёндашувларни  ишлаб чиқиш ҳамкорликдаги ишларнинг самараси бўлади”, – дейди Константин Маркелов.

Форумда иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш мумкин: caspian2023.asu.edu.ru

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Украинада қулликда сақланаётган ўзбекистонликлар ҳақида расмий маълумот берилди

Ўзбекистон ТИВ Украинада қулдек ушлаб турилган 13 нафар ўзбекистонликни ватанга қайтиши учун керакли чоралар кўрилаётганини маълум қилди. Аввалроқ, 13 нафар...

Больше похожих статей

×