Педагогика йўналишидаги сиртқи таълимга камида 5 йил стажга эга ўқитувчилар қабул қилинади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,870участниковПодписаться
- Advertisement -

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб педагогик кадрлар тайёрловчи ОТМларнинг сиртқи таълим шаклига фақатгина камида 5 йил педагогик стажга эга ўқитувчилар қабул қилинади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Бу президентнинг «Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган.

Талабгорларнинг педагогик иш стажига эга экани «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидаги маълумотлар асосида белгиланади.

Мактаб директорлари ОТМга 2023/2024 ўқув йилига кириш тест имтиҳонларида иштирок этиш учун ҳужжат қабули бошлангунга қадар мактабда фаолият юритаётган олий педагогик маълумотга эга бўлмаган ўқитувчиларга тегишли маълумотларни вазирликнинг «Ягона электрон тизими — erp.maktab.uz дастурига киритиши керак.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда Apple, Google ва Meta ярим йилда 95 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўлади

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 97 та хорижий компания давлат бюджетига жами 143,8 млрд сўм...

Больше похожих статей