Қозоғистонда аҳоли орасида ўлим кўпаймоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,950участниковПодписаться
- Advertisement -

Қозоғистонда ҳавонинг ифлослангани туфайли аҳоли орасида ўлим даражаси ошиб бормоқда. Бу ҳақда Қозоғистон экологик ташкилотлари ассоциацияси раҳбари Айгул Соловева xабар берди.

Мутахассиснинг таъкидлашича, ифлосланган ҳавонинг инсон саломатлигига таъсири нафас олиш қийинлашиши, нафас қисилиши, йўтал, астма, юрак касалликлари ва ўпка саратонининг кучайишида намоён бўлади.Жаҳон банкининг сўнгги тадқиқотларига кўра, Қозоғистоннинг тўртта вилоятида — Олмаота, Қарағанда, Павлодар ва Шарқий Қозоғистонда ҳар йили ҳавонинг ифлосланиши қуйидаги оқибатларга олиб келади:

1016 та сурункали бронхит;
2040 та касалхонага ётқизиш ҳолати;
40 400 та шошилинч тиббий ёрдамга мурожаат;
2848 та бевақт ўлим;
2665 та юрак-ўпка касалликларидан ўлим;
183 та ўпка саратонидан ўлим.

Мутахассис фикрича, аҳолини сифатли ва ишончли экологик ахборот билан таъминлаш атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги сиёсатнинг асосий йўналишларидан бирига айланиши керак.Охирги беш йил давомида Олмаота, Остона, Қарағанда, Жезқазған ва Темиртау шаҳарларида ҳаво ифлосланишининг юқори даражаси кузатилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Мустақиллик байрами арафасида 163 та янги объект ишга туширилди

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан ҳудудларда умумий қиймати 50 триллион сўмлик янги объектларни ишга...

Больше похожих статей