Ҳиндистон сохта дори ишлаб чиқарган 18 та фармацевтика компаниясининг лицензиясини бекор қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,050участниковПодписаться
- Advertisement -

Ҳиндистонда 76 та фармацевтика компаниясида текширув ўтказилди. Текширув натижасида 18 та корхонада сохта дори воситалари ишлаб чиқарилгани аниқланган. 

Сохта дори воситалари ишлаб чиқариш ҳамда ишлаб чиқариш амалиёти қоидаларини бузганлик учун 18 та фармацевтика компаниясининг лицензиялари бекор қилинган. 26 та компанияга огоҳлантириш берилган. Манбада айнан қайси компанияларнинг лицензиялари бекор қилингани айтилмаган.

Текширувларда регуляторлар худди шундай 203 та фирмани аниқлаган. Компанияларнинг аксарияти Ҳимачал-Прадеш (70), Уттаракханд (45) ва Мадхя Прадеш (23) штатларида фаолият олиб боради.

Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган йўтал сироплари ўтган йили Гамбия ва Ўзбекистонда болалар ўлимига алоқадорлиги аниқланган эди.

Бундан ташқари февраль ойида Тамил Надуда жойлашган «Global Pharma Healthcare» компанияси кўз томчилари АҚШда кўриш қобилиятини йўқотиш билан боғлиқ салбий таъсирларга сабаб бўлгани маълум бўлган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Дональд Трамп Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди

АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакат мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан тақдим этилган ўзбек айвонлари учун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга...

Больше похожих статей