Туркиянинг ўтган йилги таклифидан сўнг БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган “Халқаро чиқиндиларсиз кун” энди бутун дунёда нишонланади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўтган йили Туркия Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош Ассамблеясига иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва барқарор ривожланиш режаларини ишлаб чиқиш бўйича таклиф киритган эди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси қарорига кўра, 30 март бутун дунё бўйлаб “Халқаро чиқиндиларсиз кун” деб эълон қилинди.

“Zero Waste” лойиҳаси орқали Туркия бутун дунёни қизиқтирган барча экологик ва табиатни муҳофаза қилиш лойиҳаларида етакчи сифатида ажралиб туради. Лойиҳа исрофгарчиликнинг олдини олишга, ресурслардан самаралироқ фойдаланишга, сабабларини кўриб чиқиш орқали чиқиндилар пайдо бўлишининг олдини олишга ёки минималлаштиришга, ҳамда, чиқиндиларни алоҳида йиғиш ва қайта тиклашга қаратилган.

Турк ошхонасининг кўп асрлик барқарорлик тамойиллари дунёни илҳомлантирмоқда

Чиқиндисиз фалсафа ҳаётнинг барча жабҳаларида чиқиндиларни йўқ қилишга қаратилган бўлиб, у турк ошхонасининг ажралмас қисмига айланиб улгурган.

Турк ошхонаси исрофгарчиликсиз ва барқарор пазандачилик амалиёти фалсафасини сақлаган ҳолда озиқ-овқат чиқиндиларига асосланади. У ўсимлик ва ҳайвонот материалларининг барча элементларидан фойдаланиш учун ечимларни таклиф қилади. Табиий ва органик материаллардан тайёрланган таомлар, веган ва вегетариан таомлари узоқ вақтдан бери турк дастурхонларида асосий ўринни эгаллаган. Турк ошхонаси хилма-хил турдаги деярли ҳар бир таомида маҳсулотларни исроф қилмасдан ишлатишга чақиради. Масалан, эскирган нондан кўплаб таомлар тайёрланади. Қолган палов, шўрва ёки гуруч пирогига айланади. Дўлма тайёрлаш учун қовоқ ёки бақлажоннинг ички қисми олиб ташланади, лекин ҳеч қачон пўсти ташланмайди, уни бошқа лаззатга айлантирилади.

Туркияда барқарор туризм

Туркия, шунингдек, Миллий барқарор туризм дастурини шакллантириш учун дунёнинг энг юқори экологик ва барқарорлик платформаси бўлган Глобал Барқарор Туризм Кенгаши (GSTC) билан ҳамкорлик шартномасини имзолаб, дунёга ўрнак кўрсатди.

Келишув доирасида келгуси уч йил ичида туризм саноатини қайта қуришни мақсад қилган Туркия, ҳукумат билан барқарор туризм бўйича миллий дастур ишлаб чиққан ва бундай масъулиятли ишга “енг шимарган” дунёдаги биринчи давлатдир. Ўтган йили бошланган дастур маҳаллий аҳоли учун ижтимоий ва иқтисодий манфаатларни максимал даражада ошириш, маданий меросни кўпайтириш, атроф-муҳитнинг ифлосланишини олдини олиш ва ресурсларни тежаш билан бирга биохилма-хиллик, экотизимлар ва табиий гўзалликни муҳофаза қилиш вазифаларини мақсад қилиб олган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ЕХҲТ IT-кўникмалар ва рақамли маркетинг бўйича ўқитиш орқали Фарғонада хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини оширди

Фарғона вилоятининг турли ҳудудларидан келган 150 данортиқ хотин-қизлар ЕХҲТнинг Ўзбекистондагилойиҳалар координатори томонидан IT-Park Uzbekistanбилан ҳамкорликда ташкил этилган IT-кўникмалар варақамли маркетинг бўйича ўқув курсларинимуваффақиятли тамомладилар. Мазкур дастур туфайлииштирокчилар даромадларини ошириш, бизнесниривожлантириш ва онлайн тарзда масофадан турибишлаш учун зарур бўлган амалий рақамли кўникмаларниўзлаштирдилар. 2026-йил 9-июн куни бўлиб ўтган сертификатларнитопшириш маросимида иштирокчилар, тренерлар вамаҳаллий ташкилотлар вакиллари рақамли иқтисодиёткўникмаларини эгаллаш учун ўз вақти ва кучинисарфлаган аёлларнинг ютуқларини эътироф этиш учунйиғилдилар. Маросимда сўзга чиққан ЕХҲТнинг Ўзбекистондагилойиҳалар координатори, элчи Антти Карттунеништирокчиларни эришган ютуқлари билан табриклади вахотин-қизларнинг рақамли кўникмалариниривожлантиришга сармоя киритиш муҳимлигинитаъкидлади. “Бугун биз шунчаки ўқув курси якунланганини эмас, балки бундан анча каттароқ воқеани нишонлаяпмиз. Бизушбу аёлларнинг ўзлари, оилалари ва жамиятлари учуняхшироқ иқтисодий келажак барпо этиш йўлидагиқатъияти, мақсадга интилувчанлиги ва тайёрлигиниолқишлаймиз”, - деди элчи Антти Карттунен. Дастур хотин-қизларнинг, айниқса, чекка туманлар вақишлоқ жойларда истиқомат қилувчи аёлларнингиқтисодий имкониятларини кенгайтириш мақсадидаишлаб чиқилган. Ўқиш давомида иштирокчилар рақамлимаркетинг асослари, бизнесни Интернетда тарғиб қилиш, электрон тижорат воситалари ҳамда иш ва тадбиркорликфаолиятида амалий қўллаш учун зарур бўлган базавийрақамли кўникмаларни ўргандилар. Кўпгина иштирокчилар учун бу тренинг фаолиятларидаянги босқични бошлаб берди. “Дастурда иштирок этишдан олдин мен маданият ватуризм соҳасидаги лойиҳани ривожлантираётган эдим. Тренинг туфайли мен уни интернетда тарғиб қилиш, онлайн аудиторияни яхшироқ тушуниш ва янадажозибали визуал контент яратиш учун амалийвоситалардан фойдаланиш имконига эга бўлдим. Энгмуҳими - эндиликда ўз ғояларимни ҳаётга татбиқ этишучун технологиялардан ижодий ва стратегик ёндашганҳолда, ишонч билан фойдаланмоқдаман”, - дея ўзтаассуротлари билан ўртоқлашди курслар иштирокчисиДилдора Алиева. Ушбу ўқув курслари Оʻзбекистоннинг бошқа ҳудудлариниҳам қамраб олган кенг кўламли ўқитиш ташаббусинингбир қисмидир: бугунги кунга қадар 1000 га яқинхотин-қизлар базавий кўникмаларига эга бўлдилар. Аёлларнинг иқтисодий тенглигини қўллаб-қувватлашЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координаторинингасосий устувор йўналиши бўлиб қолмоқда. Рақамлисаводхонликни ошириш, тадбиркорликни ривожлантиришва замонавий технологиялардан фойдаланишимкониятини яратиш орқали ЕХҲТ хотин-қизларгарақамли технологиялар асрида зарур бўлган амалийкўникмаларни эгаллашда кўмаклашмоқда.

Больше похожих статей