Бухоро вилоятида ер савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,920участниковПодписаться
- Advertisement -

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси ва ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ҳ.Р. фуқаро Р.га Шофиркон тумани, “Тезгузар” МФЙ ҳудудида томорқа хўжалиги учун ажратилган 16 сотих ер майдонини бошқа бир фуқаро Н.га танишлари орқали уй-жой қуриш учун расмийлаштириб бериш эвазига 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Х.Ж. бошқа бир фуқаро Ж.нинг ишончига кириб, унга Бухоро шаҳри, “Алпомиш” кўчасида жойлашган 10 сотих бўш ер майдонини уй-жой қуриш учун унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 35 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда 11 мингдан ортиқ эркаклар ўзидан катта ёшдаги аёлга уйланган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда қайд этилган 11 040 та никоҳда келиннинг ёши куёвникидан катта бўлган.Бу...

Больше похожих статей