Жиззахда туғилган туғма нуқсонли чақалоқ бўйича муносабат

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,730участниковПодписаться
- Advertisement -

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида қариндошлар ўртасидаги никоҳдан туғма нуқсонли чақалоқ дунёга келгани айтилган видеолавҳа тарқалди.Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Аниқланишича, бу чақалоқ вилоятнинг Дўстлик туманида дунёга келган бўлиб, 2022 йил 4 июнь куни соат 04:00 ларда 1994 йилда туғилган фуқаро Х. Т. туман марказий шифохонасининг туғуруқ бўлимига мурожаат қилган. Унга “Ҳомиладорлик 2. Туғуруқ 2. 35 ҳафта 4 кун. Ҳомиланинг чаноғи билан келиши” ташхиси қўйилган.

Шу куни соат 06:10 да “Кўп нуқсонли чақалоқ. Туғма ихтиоз оғир даражаси” ташхиси билан оғирлиги 2800 грамм, бўйи 47 сантиметр бўлган, муддатига етган ўғил жинсли ногирон чақалоқ дунёга келган. Кўрсатилган реанимацион тиббий муолажаларга қарамасдан ҳаётга зид қўшма асоратлар билан туғилган гўдак шу куни 08:20 да вафот этган.

Маълум бўлишича, мазкур туғилган кўп нуқсонли чақалоқнинг ота-онаси ака-сингилнинг фарзандлари бўлган. Ушбу оила иккала томоннинг ҳам иккинчи турмуши ҳисобланади. Уларнинг аввалги турмушларидан бир нафардан соғлом фарзандлари бор. Аёлнинг мазкур ҳомиладорлик даври нормал кечган. Маълумки, тиббиётда аксарият ҳолларда яқин қариндошлар никоҳи туфайли болалар турли ирсий нуқсонлар билан дунёга келиши исботланган.

Хусусан, бундай оилалар туфайли туғилажак болада туғма ақлий заифлик, хромосом касалликлар, даун синдроми, ақлий ва жисмоний ўсишдаги жиддий оқсоқлик каби хавфли хасталиклар келиб чиқиши мумкин. Шу боис, оила қуришга шайланаётган ёшларга, энг аввало, тиббий кўрикдан ўтиб, сўнгра янги ҳаётга қадам қўйишларини, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳдан сақланишлари огохлантирилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Иқлимий чақириқлардан иқтисодий ечимларгача: декарбонизация стратегияси муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 16 апрель куни Иқтисодийтадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан“Ўзбекистонда Қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги ва ердан фойдаланиш соҳаларида (AFOLU)декарбонизация имкониятлари ва истиқболлари”мавзусида халқаро экспертлар иштирокида илмий анжуман ташкил этилди. Анжуман иқтисодиётнингасосий тармоқларидан бири ҳисобланган Қишлоқхўжалиги, ўрмон хўжалиги ва ердан фойдаланишсоҳаларини (AFOLU) чуқур декарбонизация қилишбўйича сценарийларни ишлаб чиқиш мақсадидаўтказилди. Ўзбекистонда илк бор Қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги ва ердан фойдаланиш соҳалари(AFOLU) секторини паст углеродли трансформация қилиш имкониятлари комплекс тарзда кўрибчиқилмоқда. Мазкур йўналиш иқтисодийбарқарорлик, озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамда табиийресурслардан оқилона фойдаланиш нуқтаиназаридан стратегик аҳамиятга эга ҳисобланади. Семинар иштирокчиларига Иқтисодийтадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директор ўринбосари Хуршед Асадов мурожаат қилар экан, шуни таъкидлади: «Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасидаги энг йирик сув истеъмолчиси ҳисобланади....

Больше похожих статей