30 июнь куни кузатилаётган об-ҳаво маълумоти

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,020участниковПодписаться
- Advertisement -

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 30 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 12-15 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 24-26 даража илиқ, кундузи 39-41 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 25-30, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 21-26 даража илиқ, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 25-30, кундузи 40-45 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 21-26 даража илиқ, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 16-21 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда никоҳлар сони камаймоқдами?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонда 92,3 мингта никоҳ қайд этилган. 1991 йилда мамлакатимизда 270,3 мингта...

Больше похожих статей