-3.1 C
Узбекистан
Среда, 28 января, 2026

«Париж-2024» йўлланмасини қўлга киритган илк ўзбекистонлик спортчи

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,350участниковПодписаться
- Advertisement -

Жорий йилнинг 4-12 июнь кунлари Франциянинг Шатору шаҳрида пара ўқ отиш бўйича ўтказилган Жаҳон кубогида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Сервер Ибрагимов эркаклар ўртасида 50 метрга тўппончадан отиш бўйича баҳсларда 200.7 очко жамғарган ҳолда бронза медалига, 10 метрга пневматик тўппончадан отиш бўйича баҳсларда эса 217.1 очко жамғариб кумуш медалга сазовор бўлди.
Таъкидлаш керакки, Сервер Ибрагимов ушбу натижаси билан делегациямиз ҳисобига 2 та медални ёздириб қўйиш билан бир қаторда, 2024 йил Парижда бўладиган XVII ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри йўлланмани ҳам қўлга киритди, дея хабар бермоқда Миллий паралимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Эътиборлиси, айнан Сервер Ибрагимов «Париж-2024» йўлланмасини қўлга киритган илк ўзбекистонлик спортчига айланди.

Маълумот учун, Сервер Ибрагимов пара ўқ отиш бўйича бир неча бор Жаҳон ва Осиё чемпионатлари совриндори, шунингдек, «Рио-2016» ёзги Паралимпия ўйинлари бронза медали соҳиби ҳисобланади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда қайси турдаги хизматлар тез ўсмоқда?

Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 1,05 квадриллион сўмни ташкил этган. Энг юқори...

Больше похожих статей

×