-3.1 C
Узбекистан
Среда, 28 января, 2026

Лашманова Лондон-2012 олтин медалидан маҳрум этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,350участниковПодписаться
- Advertisement -

World Athletics Халқаро енгил атлетика федерацияси россиялик спортча юриш спортчиси Елена Лашмановани допинг қоидабузарлигида айбдор деб топди. Энди Лашманова Лондон-2012 олимпиада ҳамда Москва-2013 Жаҳон чемпионати олтин медалларини қайтариб бериши лозим. Бу мукофотлар унга 20 км масофада спортча юришда эришган натижалари учун берилганди.
Дисквалификация муддати 14 март кунидан бошланиб 2 йил давом этади. Лашманованинг 2012 йил 18 февралдан 2014 йил 3 январга қадар қўлга киритган спорт натижалари бекор қилинди.
Елена Лашманова спортча юриш дисциплинасида ўз вақтида «даҳо» ва «муҳташам» деб эътироф этилган, кейинчалик эса «допинг-мактаби»ни яратганлиги ва 56 та спортчида допинг қўллаш орқали «шон-шуҳрат»га эришгани учун умрбод дисквалификация қилинган мураббий Виктор Чегиннинг шогирдларидан бир. Лашмановадан олинган допинг-синамада ГВ501516 моддасининг метаболитлари аниқланган. Бу ген допинги ҳисобланмиш метаболизм модулятори бўлиб, инсон саломатлиги учун ўта хавфли ва онкологик касалликларини келтириб чиқаради. Шунинг учун ушбу модданинг қўлланилиши Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тақиқланган бўлиб, уни фақат «қора» бозорда топиш мумкин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда қайси турдаги хизматлар тез ўсмоқда?

Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 1,05 квадриллион сўмни ташкил этган. Энг юқори...

Больше похожих статей

×