Истанбулда пичоқланган ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,930участниковПодписаться
- Advertisement -

Туркиянинг Истанбул шаҳрида Ўзбекистон фуқароси ўткир тиғли жисм билан оғир тан жароҳати етказилиши натижасида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси маълум қилди.

Истанбул прократураси хабарига кўра, жорий йилнинг 23 февралида ўзбекистонлик О.Б.га нисбатан қасдан баданга ўткир тиғли жисм билан оғир тан жароҳати етказиш жинояти содир этилган.

Натижада фуқаро олган тан жарохатлари туфайли Истанбул шаҳрининг Башакшехир давлат шифохонасида вафот этган.

Қайд этилишича, ҳолат Ўзбекистоннинг Истанбудаги Бош консулхонаси томонидан катъий назоратга олиниб, Туркиянинг ваколатли органлар томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу билан бирга  Бош консулхона томонидан марҳумнинг жасадини Ўзбекистонга дафн қилиш учун барча зарур бўлган хужжатлар расмийлаштирилиб марҳумнинг оила аъзоларига керакли хуқуқий ердам кўрсатилган.

Манба: qalampir.uz

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда болага отасининг исмини фамилия сифатида беришга рухсат берилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда болага отасининг исмини фамилия сифатида бериш имкониятини жорий этиш таклиф этилмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси Сенат томонидан маъқулланган. Унга кўра,...

Больше похожих статей