24.4 C
Узбекистан
Пятница, 19 апреля, 2024

Саммит якунида Ташкилотга раислик бир йил муддатга Туркиядан Ўзбекистонга ўтади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,240участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов:

« 10 ноябрь кун давомида 🇰🇿 Қозоғистон президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев, 🇰🇬 Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров, 🇹🇷 Туркия президенти Режеп Таййип Эрдўған ҳам Самарқандга етиб келади. Эртага тонгда 🇹🇲 Туркманистон Миллий кенгаши Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов кузатувчи сифатида келади.

Саммитнинг асосий тадбирлари эртага, 11 ноябрь куни бўлиб ўтади».

«Куннинг иккинчи ярмида Давлат раҳбарининг Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевлар билан ҳам икки томонлама учрашувлари бўлиб ўтади.

Шу билан бирга эртага Президентимизнинг Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан ҳам учрашувлари режалаштирилган»

«Бугун кечки вақт Делегация раҳбарлари Самарқанд туризм маркази ҳудудидаги “Боқий шаҳар” мажмуасига ташриф буюрадилар. Туркий давлатлар ташкилоти аъзо мамлакатлари миллий фольклор санъатини ўзида ифода этган концерт дастури ташкил этилади.

Самарқанд Саммитининг асосий тадбири — Туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси эртага 11 ноябрь куни Конгресс марказда бўлиб ўтади»

«Саммит доирасида 10 дан ортиқ ҳужжат имзоланиши режалаштирилган. Хусусан, унинг асосий ҳужжати — Самарқанд Декларациясини қабул қилиш кутилмоқда. Унда минтақавий барқарорлик, хавфсизлик ва барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлаш, транспорт алоқаларини мустаҳкамлаш, шунингдек, маданий мулоқотни чуқурлаштириш бўйича қўшма ёндашувлар белгилаб берилган.

Хабар берганимиздек, Саммит якунида Ташкилотга раислик бир йил муддатга Туркиядан Ўзбекистонга ўтади», — Шерзод Асадов.

Самарқанд шаҳри

Муҳбир Гўзал Шокиржонова

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Фарғоналик қарздорнинг «TOYOTA»си аукционда сотилди

Фарғонадаги  "M. C. I." МЧЖдан давлат фойдасига 5.193.981.350 сўм давлат божини ундириш тўғрисидаги суд қарорининг ижро ҳужжати Ўзбекистон туман...

Больше похожих статей

×