11.3 C
Узбекистан
Четверг, 28 ноября, 2024

МИБ Korean and migrations агентлиги фаолиятидан зарар кўрганларга 8 млрд сўмдан ортиқ пулларни қайтарган

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўтган йилнинг 14 сентябрь куни Korean and migrations хусусий бандлик агентлиги масъулларига нисбатан суд ҳукми эълон қилинганди.  

Мазкур бандлик агентлик мутасаддилари турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиниб, жабрланувчиларга етказилган моддий зарар ундириш белгиланганди.

Аммо ижтимоий тармоқларда “Korean and migration” хусусий бандлик агентлигидан жабр кўрган фуқароларнинг етказилган зарарларни ололмаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ушбу хабарларга изоҳ берди.

Қайд этилишича, 12 октябрь куни МИБнинг Тошкент шаҳар бошқармаси иш юритувига 2 298 нафар фуқаролар фойдасига жами 19 804 169 257 сўм моддий зарар ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Суднинг ҳукмига асосан, тергов давомида хатланган 7 524 716 290 сўм, 307 257 212 сўм ортиқча тўланган солиқларни, 254 632 846 сўмга баҳоланган Malibu, 154 114 000 сўмга баҳоланган Наманган вилояти Уйчи тумани “Кесканёр” МФЙда жойлашган ер участкасининг умумий майдони 661,7 кв.м бўлган идора бино-иншоотини ҳамда жами 201 181 173 сўмлик офис жиҳозларини жиноят натижасида етказилган зарарни қоплашга қаратиш белгиланган.

ИИВ депозит ҳисоб рақамига рақамида сақланаётган жами 7 524 716 290 сўм МИБнинг Тошкент шаҳар бошқармаси депозит ҳисоб рақамига ўтказилган. Кейинроқ 1456 нафар  фуқарога 7 189 972 822 сўм пропорционал тақсимлаб берилган.

Шунингдек, Malibu сотувидан тушган 236 961 327,04 сўм ҳамда ДСИдан қайтарилган 307 257 212 сўм ортиқча тўланган солиқлар ундирувчиларга пропорционал тақсимланиб, 1456 нафар ундирувчиларга 518 820 836 сўм ўтказиб берилган.

Бундан ташқари, 201 181 173 сўмлик офис жиҳозлари реализация қилиш савдо дўконларига топширилган бўлиб, шу кунга қадар сотилмаган.

Уйчи туманидаги ер участкаси кўздан кечирилганда, кўчмас мулк объектининг майдони аслида 3403,8 кв.м эканлиги аниқланган ва айни пайтда кўчмас мулк объектини баҳолатиш чоралари кўрилмоқда.

Lada автомобили 76 870 000 сўмга баҳоланган бўлиб, ҳозирда аукцион савдолари орқали сотиш чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, Қашқадарё вилояти, Китоб туманидаги турар жой объекти 116 582 000 сўмга баҳолатилган бўлиб, электрон онлайн-аукцион савдоси 15 апрелга тайинланган.

Бундан ташқари, Наманган вилояти, Уйчи тумани, Шифокор МФЙдаги савдо дўкони мутахассислар томонидан баҳолатиш ишлари олиб борилмоқда.

“Мазкур йиғма ижро иши алоҳида назоратга олинган бўлиб, ҳозирги кунда жабрланувчиларга етказилган зарарлари ундириш бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда ва ундирилган пул маблағлари ундирувчиларга пропорционал тақсимланади”, — дейилади МИБ хабарида.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Олмаотада автобус ва тепловоз тўқнашиб кетди

Олмаотада (Қозоғистон) тепловоз ва автобуснинг тўқнашиб кетиши оқибатида олти киши жароҳатланди. Бу ҳақда шаҳар полиция бошқармаси маълум қилди, дея ёзмоқда "report.az".  Ҳодиса...

Больше похожих статей

×