34.1 C
Узбекистан
Пятница, 4 июля, 2025

Бюджет пулларини биринчи навбатда қимматбаҳо машиналарга сарфлаган айрим ҳокимликлар танқид қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,650участниковПодписаться
- Advertisement -

Булунғур ва Нарпай туманларида бюджет маблағлар биринчи навбатда ижтимоий соҳа муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга эмас, туман ҳокимликлари учун қимматбаҳо автотранспорт воситаларини харид қилишга ажратилган.

Айнан, мазкур туманларда эса 8 та умумтаълим мактаби, 9 та мактабгача таълим ташкилоти ва 5 та соғлиқни сақлаш муассасаси ўта таъмирталаб ҳолатга келиб қолган.

Бу ҳақда бугун, 12 март куни Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисида маълум қилинди.

Қайд этилишича, Сенат ишчи гуруҳи томонидан айрим вилоятларда, жумладан, Самарқанд вилоятида 2020 йил якуни бўйича вилоят бюджетининг, шунингдек туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан шакллантирилган маблағларнинг мақсадли ва самарали сарфланиши ўрганилган.

Ўрганишларга кўра, Самарқанд вилоятида 2,5 млрд сўм маблағ тегишли бюджет ҳисобидан молиялаштирилиши назарда тутилмаган ташкилотларни сақлаб туришга йўналтирилган.

Қолаверса, “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун ва қонуности ҳужжатлари талабларига риоя этмасдан Самарқанд вилоятида 2,1 млрд сўмлик харидлар тегишли равишда ахборот порталига эълонлар жойлаштирмасдан, тендер, танлов ва аукционсиз тўғридан-тўғри тузилган шартномалар орқали амалга оширилган.

Шунингдек, Сенат мажлисида 2020 йилда ҳам мазкур вилоятдаги ишсизлик республика ўртача даражасидан юқорилигича сақланиб қолгани таъкидлаб ўтилди.

Мазкур масала юзасидан Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарори қабул қилинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қибрайча газбепарволик: ким 50 минг одамни газсиз қолдиришга рухсат берди?

2025 йил 23 июн, душанба. Қибрай тумани. Тахминан 50 минг аҳоли учун кун оғриқли "совға"дан бошланди — "Qibraytumangaz" газ...

Больше похожих статей

×