13.3 C
Узбекистан
Среда, 27 ноября, 2024

Хивада шифокорларнинг хатоси билан аёл ҳомиласи билан туғруқ пайти вафот этди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Хоразм вилояти прокуратураси Ахборот хизмати хабарига кўра, 1985 йилда Д. Мадаминова 2 февраль куни соат 11:40 ларда акушерлик комплексига қабул қилинган.

3 февраль куни соат 10:30 ларда Д. Мадаминовага туғруқ чақирувчи махсус дори воситаси қўйилган ва соат 18:05 да туғруқ фаолияти бошланган.

Соат 18:35 да беморнинг аҳволи кескин оғирлашган ва 19:10 да кесар кесиш амалиёти бошланган. 19:13 да ўғил жинсли чақалоқ ўлик ҳолда олинган. Соат 19:25 да Д. Мадаминовада клиник ўлим содир бўлганлигиги сабабли кесар кесиш амалиёти вақтинча тўхтатилган ва 20:40 да амалиёт қайта давом эттирилган.

Тиббий баёнга кўра, Д. Мадаминовада соат 22:40 да биологик ўлим қайд этилган. Тегишли суд-тиббий ва комиссиявий суд-тиббий экспертизалари ўтказилган.

Ушбу ўлим сабаби Республика суд-тиббий экспертизаси илмий-амалий маркази Хоразм филиалининг 2 мартдаги 108-сонли комиссиявий суд-тиббий экспертиза хулосаси билан ўз тасдиғини топган.

Шунингдек, 108-сонли комиссиявий суд-тиббий экспертиза хулосасида Д. Мадаминовани даволаш миллий стандартлар ҳамда белгиланган қоидаларга асосан тўғри ташкил қилинмаганлиги, яъни беморда кесар кесиш жарроҳлик амалиёти даволовчи ва навбатчи шифокорлар томонидан кеч бошланганлиги, амалиётдан олдин бемор аҳволи тўлиқ баҳоланмаганлиги ҳамда ўлимга сабаб бўлган “бачадон бўйин орқа девори йиртилиши, кесар кесиш амалиётидан кейинги ҳолат, бачадондан қон кетиши оқибатидаги ўткир юрак ва қон-томир етишмовчилиги” масъул шифокорларнинг хатоликларга йўл қўйганлиги оқибатида келиб чиққанлиги, шунингдек, Д. Мадаминованинг аҳволи оғирлиги, жарроҳлик амалиёти тактикаси нотўғри танланганлиги қайд этилган.

Бундан ташқари, экспертиза хулосасига кўра, беморни ўз вақтида операция қилганида чақалоқ ва беморнинг ҳаётини сақлаб қолиш имкони мавжуд бўлган.

Мазкур ҳолат бўйича Хива шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Олмаотада автобус ва тепловоз тўқнашиб кетди

Олмаотада (Қозоғистон) тепловоз ва автобуснинг тўқнашиб кетиши оқибатида олти киши жароҳатланди. Бу ҳақда шаҳар полиция бошқармаси маълум қилди, дея ёзмоқда "report.az".  Ҳодиса...

Больше похожих статей

×